Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.05.2016

Hyperloop поездида ойналар ўрнида дисплейлар бўлади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 185
Hyperloop поездида ойналар ўрнида дисплейлар бўлади

Hyperloop One фирмаси билан параллел равишда вакуум поездини ишлаб чиқаётган Hyperloop Transportation Technologies (HTT) компанияси вагон прототипини намойиш этди. Вагон ойналари ўрнига дисплейлар ўрнатилган бўлиб, унда 3D-тасвирни томоша қилиш ёки йўл маълумотлари билан танишиш мумкин.

Hyperloop лойиҳасига кўра, поезд ёпиқ қувур ичида ҳаракатланади ва йўловчилар ташқарида бўлаётган нарсаларни кўра олмайди. HTT таклиф қилаётган дисплейларда эса исталган тасвирни, маслаан, манзараларни кўрсатиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, бу экранларда бошқа турли маълумотлар, хусусан, ҳаракат тезлиги ва ҳарорат ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.

Hyperloop ғоясини илк бор 2013 йили Tesla Motors ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск илгари сурган эди. Маск мазкур лойиҳада қатнашишдан бош тортди, ишланма учун бошқа инвесторлар пул киритиб, Hyperloop Transportation Technologies ва Hyperloop Technologies (кейинчалик у Hyperloop One деб қайта номланди) компанияларига асос солишди.

Hyperloop поездида ойналар ўрнида дисплейлар бўлади

Hyperloop One 2016 йил майида вакуум поездининг ҳаракатланувчи ускунасини очиқ осмон остида синовдан ўтказган эди. Йил охиригача эса вакуумли қувур ичида синовлар бошланиши кутилмоқда. Сиқилган ҳаво ва паст босим ҳисобига поезд ўз тезлигини соатига 1200 километргача ошириши мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar