Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.05.2016

Америка Ўзбекистонда синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришга пул тикмоқчи

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 147
Америка Ўзбекистонда синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришга пул тикмоқчи

Бир қатор мутахассислар фикрига кўра, сўнгги вақтларда углеводородлар қазиб олиниши мўътадил пасайиб бораётгани туфайли, Ўзбекистон қўшимча манбалардан ёқилғи қидиришни фаоллаштирмоқда, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

Американинг Jackco Technology Group компанияси Ўзбекистонда кўмирдан синтетик суюлтирилган ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади, деб хабар қилди жума куни «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси вакили.

Америка Ўзбекистонда синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришга пул тикмоқчи
Ўзтрансгаз ва Hyundai BS&C ҳамкорликда суюлтирилган газ учун баллонларни ишлаб чиқаради

«Jackco Technology Group» ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бугун Ўзбекистонда CTL лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади”, — деб аниқлик киритди суҳбатдош. Ҳужжат Тошкентда 18-20 май кунлари бўлиб ўтган «Ўзбекистон нефт ва гази: OGU-2016» Халқаро 20-форуми доирасида имзоланди.

«Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Америка компанияси кўмирдан синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича ўз таклифларини киритади», — деб таъкидлади «Ўзбекнефтгаз» вакили. Унинг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳа йилига 200 минг тоннагача нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

2012-2013 йилларда Ўзбекистон Тошкент вилояти “Апартак” бурокўмир кесмасида 700 миллион доллар қийматли CTL заводи қурилиши устида ишлашни бошлаганди. Режа бўйича, завод йилига 2,2 миллион тонна кўмирни қайта ишлаши ва 700 минг тоннагача дизель ёқилғисини ишлаб чиқариши назарда тутилган. Бироқ қазиб олиш жойида зарур миқдордаги кўмир бўлмаганлиги сабабли кенг миқёсдаги лойиҳа бекор қилинган эди.

Ўзбекистон кўмир соҳасини модернизация қилиш ҳамда 2021 йилга келиб кўмир қазиб олишни 17,2 миллион тоннагача оширишни мақсад қилган. (2012 йил якунига кўра, 3,85 миллион тонна).

Нефть-газ соҳасининг бир қатор экспертлари фикрига кўра, сўнгги саккиз йил давомида углеводородлар қазиб олиш мўътадил камайгани эвазига Ўзбекистон қўшимча манбалардан ёқилғи қазиб олиш бўйича қидирувни кучайтирди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar