Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.05.2016

Россияга Эрон автомобиль маркаси қайтмоқда

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 171
Россияга Эрон автомобиль маркаси қайтмоқда

Эроннинг Iran Khodro ширкати Беларус орқали Россия бозорига кирмоқчи.

Iran Khodro автомобиллари 2006 йилдан 2009 йилгача Россия бозорида сотилган, Евро-4 меъёрий талаблари жорий этилгач, етказиб берилиши тўхтатилган эди. 2010 йилда БМТ Эронга қатъий санкциялар киритди ва экспортини тақиқлади. Бугунга келиб эса санкциялар бекор қилингач, Эрон автокомпаниялари маҳсулотига бозор қидирмоқда.

Теҳронда ўтказилган Эрон-Беларус мажлисида форсларнинг IKCO (Iran Khodro маркаси шу компанияга тегишли) ва белорусларнинг Юнисон заводи ўзаро меморандум имзолади. Юнисон илгари Samand седанларини йиққан.

Таъкидлаш лозимки, IKCO “Саманд” билан бир қаторда Soren ва Sarir русумларини ҳам ишлаб чиқармоқда (уччаласи ҳам бир базада ясалган). Ундан ташқари Peugeot 206нинг қиёфасини ўзгартириб Runna седани ва Arisun пикапини дунёга келтирган.

Юнисон заводи IKCO учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорларига кириш эшигидир. Эронликларнинг иши юришса, нафақат, Беларус, балки Россия ва Қозоғистон бозорларига киришлари мумкин бўлади. Бироқ ҳамкорликда ишлаб чиқариш қачон бошланиши аниқ айтилмади. Қолаверса, бу автомобилларга ЭРА-ГЛОНАСС тизими ўрнатилиши вақт талаб қилувчи жараёндир.

Россияга Эрон автомобиль маркаси қайтмоқда

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar