Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.05.2016

Ўзбекистонда техник мойларни қайта ишлайдиган янги завод ишга туширилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 149
Ўзбекистонда техник мойларни қайта ишлайдиган янги завод ишга туширилди

Янги корхонанинг ишга туширилиши маросимида Болгария Бош вазири Бойко Борисов иштирок этди. Ушбу лойиҳага киритилган сармоялар умумий ҳажми 30 миллион долларга яқин. Янги заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 40% — экспорт учун ажратилиши айтилмоқда, деб хабар бермоқда Sputniknews-uz.com.

Болгария Бош вазири Бойко Борисов ва Ўзбекистон ҳукуматининг Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бугун Тошкентда видео-анжуман тартибида, Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси бўлмиш, техник мойларни қайта ишловчи янги заводни ишга туширишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Корхона очилиш маросимида сўзга чиққан Болгария Бош вазири Бойко Борисов, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва ушбу лойиҳа Болгария ва Марказий Осиё ўртасида ўзига хос кўприк бўлишини таъкидлади.

«Яқин йилларда ушбу регион билан жадал ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз, шу жумладан, мана шундай технологик лойиҳалар эвазига ҳам. Янги заводда 100дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Умид қиламанки, бу икки давлат ҳамкорлигида ишга туширилган охирги лойиҳа бўлиб қолмайди», — деб таъкидлади Борисов.

Янги корхона «Ангрен» махсус индустриал зонасида жойлашган бўлиб, йилига 43 минг тонна ишлатилган мойдан 30 минг тонна мой олиш қувватига эга. Лойиҳага киритилган сармоя — 30 миллион долларни ташкил қилди.

«Бу йиҳа бутун Марказий Осиё бўйича ўзига хос ва ягона ҳисобланади. Биз ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40%ни экспорт қилишни режалаштиряпмиз. Қўшни давлатлар, жумладан, Россия ва Украина давлати компаниялари ҳозирданоқ қизиқиш билдиришмоқда», деб хабар қилди Uz-Prista Recycling  компанияси вакили Отабек Сафоев.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar