Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.05.2016

Ўзбек автосаноатининг энг катта 5та камчилиги

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 272
Ўзбек автосаноатининг энг катта 5та камчилиги

Яқинда бўлган воқеа: «GM Uzbekistan» Бош директорининг қамалиши, Бош вазир ўринбосари Рўзиқуловнинг истеъфога кетиши ўзбекистонликларни нафақат ажаблантирмади, балки, халқ бундай «тозалаш» ишлари тез-тез ўтказилиши тарафдори эканини очиқ ойдин маълум қилди, деб ёзмоқда Sputniknews-uz.com.

Cўнгги ҳафтада ўзбек автосаноати шов-шувли жанжаллар марказида қолиб кетди. ОАВларда GM Uzbekistan автомобил ширкати Бош директори Тоҳиржон Жалилов товламачилик йўли билан катта маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб, қамоққа олингани, ҳамда «Ўзавтосаноат» компаниясига раҳбарлик қилиб келаётган Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ўз лавозимидан четлатилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

 
Ўзбек автосаноатининг энг катта 5та камчилиги
“GM-Uzbekistan” раҳбарларидан бири 667 минг долларни ноқонуний ўзлаштириб юборди

Бу миш-мишларда қанчалик жон бор, вақт кўрсатади. Аммо, Ўзбекистон аҳолиси бунга нафақат ишонди, балки хабарларнинг яшин тезлигида тарқалишида бевосита иштирок этганининг ўзиёқ, бу соҳа вакиллари билан мулоқотдан халқ қанчалик «тўйганини» аниқ кўрсатиб берди. Sputnik Ўзбекистон мухбирлари Ўзбекистон халқини «қамоққа олиш» ҳолатлари нима учун ажаблантирмагани боисини ўрганишга ҳаракат қилди.

Биринчи сабаб — нарх

Ички бозорда сотиладиган ўзбек автомобилларининг нархи бутун Марказий Осиёда дув-дув гап бўлганига анча бўлган. Ўзини региондаги автогигант деб эълон қилган GM Uzbekistan, мамлакат аҳолиси ўзининг «ўзбек автомобили»га эга бўлмаслиги учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Бир моделдаги автомобил нархи мамлакат ички бозорларида ва ундан четда (бир вақтнинг ўзида) 20-50%гача фарқ қилар эди.

Жорий йилда ҳам худди шундай бўлди. Мисол учун, ҳозирда Москвадаги автосалонларда «Gentra»ни 439 минг рубл(тахминан 6753 доллар)га, «Nexia»ни — 379 минг рубл(тахминан 5830 доллар)га харид қилиш мумкин. Ўзбекистондаги автосалонларда эса нархлар бир мунча баланд — Nexia 6600дан 7780 долларгача, Gentra эса 9700дан 12600 долларгача сотилмоқда. Шуни инобатга олиш керакки, Россияда, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, автокредит ҳамда айтилган нархдан катта чегирма қилиш сингари самарали тизим ишлайди.

Кўриб турганингиздек, фарқ жуда катта. Ўз юртингизда ишлаб чиқарилган автомобил ички бозорда отнинг калласидек пул турса-ю, чет элда арзон баҳода сотилса… Бир оз бемаъни ҳолат, шундай эмасми?

Иккинчи сабаб — валюта

Мустақил давлатнинг асосий белгиларидан бири — бу унинг миллий валютаси. Ўзбекистон ҳам ўз миллий валютаси — «сўм»га эга. «Сўм» ҳамма жойда ишлатилади, аммо, агар сиз GM автосалонидан ўз юртингизда ишлаб чиқарилган автомобилни харид қилмоқчи экансиз, ёқимсиз «сюрприз»га тайёр туринг — автомобил харид қилмоқчимисиз, «кўкидан» тахлашингизга тўғри келади. Ўн йилдан бери шундай ҳолат давом этиб келмоқда.

Сўнгги беш йил давомида шикоят битилган мактублар GM Uzbekistan ва «Ўзавтосаноат» АК офисларига сиғмай кетгачгина, автосалонларда машиналар сўмга сотила бошланди. Аммо бу иш ҳам фирибсиз кечгани йўқ — автосалонларда аниқ белгиланган моделларгина, яъни, аксарият ҳолларда нархи жуда қиммат ва ташқи бозорда талаб катта бўлмаган машиналаргина сўмга сотила бошланди. Аммо харидор шунисига ҳам шукр қилди, «совға қилинган отнинг тишига қарама», деган нақл бежизга айтилмаган, ахир.

Ўзбек автосаноатининг энг катта 5та камчилиги
GM Uzbekistan автомобил ишлаб чиқаришни 20% га оширади

Афсуски, бу «акция»нинг умри узоқ бўлмади. Бугунги кунда ўзбек автосалонларида барча автомобиллар яна доллар эвазига сотилмоқда. Автосалон эгаларининг бири мухбиримизга берган хабарга кўра, компания ўз олдига чет элда автомобиллар сотувидан жалб қила олмаган валютани Ўзбекистонда тўплашни режа қилиб қўйган. Бу маблағ тахминан 50 миллион доллар эканлиги айтилмоқда. Ким билсин, керакли маблағлар тўплангач, автомобилларни сўмга харид қилишдек ажойиб имконият яна пайдо бўлар. Ҳозирча эса — доллар изланг.

Долларга бўлса ҳам харид қилишга тайёр одамлар кам эмас. Аммо, шундоқ ҳам осон бўлмаган масалани янада қийинлаштирувчи муаммолардан бири шундаки, Ўзбекистонда автомобилга эга бўлиш мақсадида банклардан валюта харид қилиш имкони йўқ. Банклар фуқароларга валютани кварталда бир марта 2000 доллар миқдорида махсус конверсион карталарга тушириб беради. Аммо бу карталардан автомобил харид қилиш учун фойдаланишнинг имкони йўқ. Бу карталар фақатгина авиачипталар хариди ва чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу ҳам майли, конверсион картага эга бўлиш айни вақтда Ўзбекистонда жасорат кўрсатишга тенглаштирилган деса ҳам бўлади — навбатда бир эмас, бир неча ой туришингизга тўғри келади.

Хуллас, агар шу пайтгача автомобил харид қилиш иштиёқи йўқолмаган бўлса — унда қора бозорга марҳамат қилинг. Фақат ёдингизда турсин, «қора бозор»да валютани Марказий Банк ўрнатган курсдан икки баробар юқори нархда харид қилишингизга тўғри келади.

Учинчи сабаб: эрталаб — тўлов, кечқурун — товар

Яна бир қизиқарли факт — эски автомобиллар автосалонлардаги янги «тойчоқ»лардан кўра қимматроқ турган дунёдаги ягона давлат — бу Ўзбекистон. Сабаби оддий — узоқ вақтларгача маҳаллий автосалонларда автомобил харид қилиш имкони умуман мавжуд эмасди. Ҳаттоки, доллар ва хоҳиш-истак бўлган тақдирда ҳам. Бу ҳолатдан чиқиш учун сеҳрли сўздан хабардорлик талаб этиларди. Сеҳрли сўз эса, кўпчилик ўйлаганчалик «илтимос» эмас, «шапка»дир.

Ўзбек автосаноатининг энг катта 5та камчилиги

GM Uzbekistan Россияга Ravon R2 автомобилини жўнатишни бошлади

Маҳаллий автосалонларда автомобилларни етказиб беришнинг оддий схемаси йўлга қўйилган. Автомобиллар олди-сотдиси бўйича шартномалар бозорга бир неча марта «ташланади». Улкан навбатларнинг юзага келиши сабаби ҳам шунда. Республика бўйича автосалонлар машина харид қилиш иштиёқида ёнган одамлар томонидан «ишғол» қилинади, дейиш мумкин. Шартномалар, табиийки, бир неча кун ичида ўз эгаларини топади, яъни сотилиб бўлади. Агар киши мана шунга қарамай, автомобил харид қилиш истагида экан, салонларда ишлайдиган илтифотли ходимлар ундан «шапка» сўрашар эди, яни автомобил нархига 300дан 1500 долларгача қўшимча пул тўлаш талаб этиларди.

Бугун, автомобилларга талаб тушган бир пайтда, «шапка» ўйнайдиган рол ҳам ўзгарди. Эндиликда «шапка»ни автомобил етказиб бериш вақтини қисқартириш учун тўлашмоқда. Оддий тартибда пули тўланган автомобилни ярим йил ёки ҳатто бир йилдан кейин олсангиз, «шапка» билан иш тезроқ битмоқда.

Шунингдек, «шапка» эвазига, автомобилни сўм эвазига харид қилиш имконини берувчи шартномани қўлга киритишингиз ҳам мумкин. Фақат, бу ҳолатда тортиқ қиладиган «шапка»нгиз оддий эмас, Мономахникидек бўлмоғи лозим.

Тўртинчи сабаб — танлов йўқлиги

Маҳаллий, ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилишда дуч келишингиз мумкин бўлган яна бир муаммо — оддийгина танлаш имкониятининг мавжуд эмаслигидир.

Автосалонга ташриф буюргач, ўзингизга ёқмаган комплектацияга эга, ўзингиз хоҳламаган рангдаги автомобилни харид қиласиз. Автомобил сизга қай ҳолатда етиб келиши ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Харидорлар орасида салондан янги автомобил харид қилиб, унинг урилгани, ёки баъзи бир эҳтиёт қисмлари мавжуд эмаслиги сингари муаммоларга дуч келганлари кам эмас.

Бундай автомобилни қайтариш имкони, мавжуд, албатта. Аммо… йиллаб кутган тойчоғингиз учун сарфлаган вақтингизни ўйлаб, пулларингиз қайтарилишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни инобатга олиб, яхшиси қайтармаганим маъқул, деган хулосага келишингиз ҳам, айни ҳақиқат.

Бешинчи сабаб — катта тўлов

Ўзбекистонда автомобиллар тўловини амалга оширишнинг ўзига хос тизими мавжуд. Автосалонга бораману, пулини тўлаб, катта хурсандчилик билан автомобилимни олиб қайтаман, деб ўйлаганмидингиз? Ҳаммаси ҳам сиз ўйлаганчалик осон эмас. Аввалига икки баробар қиммат нархда «қора бозор»дан доллар топасиз, шундан сўнг банкка йўл оласиз, бу ерда сизга махсус пластик карточка очишади(бу учун тахминан 30 доллар ҳақ олишади). Таъкидлаш жоизки, мамлакатда ушбу хизмат тури атиги 2та банк томонидан амалга оширилади.

Шундан сўнг, сиз қўлингиздаги нақд долларларни банкка топширасиз. Банк бу пулларни сизнинг пластик карточкангизга ўтказади. Эслатиб ўтамиз, қора бозордан ҳар бир долларни 5500-5600 сўмдан харид қилиб (17 май ҳолатига кўра), банкка 2920 сўмдан топширасиз. Юзингизда табассум зоҳир бўлгандир?..

Шуниси ҳам қизиқки, олган пластик карточкангиз бир марталик тўлов ўтказишга ярайди, холос. Шундан сўнг 30 долларлик карточкани ҳеч иккиланмай ахлат челагига улоқтиришингиз мумкин. Картани қўлга киритишингиз билан, автосалонга йўл олишингиз мумкин. У ерда картангиздан пулларни ечиб олишгач, ниҳоят, узоқ кутган шартномани қўлга киритасиз.

Бу каби тизим автомобилни валюта эвазига харид қилганингиздагина амал қилади. Сўмга харид қиладиган бўлсангиз, тўловни салоннинг ўзида амалга оширишингиз мумкин. Аммо ҳозирча ҳеч ким сизга сўм эвазига автомобил сотмас экан, долларжон қаердасан, деб бош қотиришга мажбур бўласиз…

Сўнгсўз ўрнида

GM Uzbekistan компаниясида бугунги кунда ўтказилаётган тафтиш, текширув ишлари натижасида ўзбек автомобиллари халқимизга қайтади, автомобил олди-сотдиси такомиллашади, деб умид қиламиз. Маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчиларга эса биргина саволимиз бор — жаноблар, ўзбек автомобиллари чет элдан кўра ўзимизда қиммат туришидан наҳотки уялмайсиз?

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar