Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.05.2016

GM Uzbekistan Россияга Ravon R2 автомобилини жўнатишни бошлади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 222
GM Uzbekistan Россияга Ravon R2 автомобилини жўнатишни бошлади

Россиялик истеъмолчилар илк автомобилларни жорий йил май ойи охирларида қўлга киритишлари мумкин. Ўзбек автогиганти 2016 йил охиригача, Россияга янги моделдаги автомобиллардан 2,5 минг дона сотишни режалаштирган, деб хабар бермоқда Sputniknews-uz.com.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси Россияга Ravon R2 автомобилини жўнатишни бошлади. Илк автомобиллар май ойи охиригача ўз соҳибларининг қўлига етиб боради, деб хабар қилинмоқда Ravon сайтида.

GM Uzbekistan Россияга Ravon R2 автомобилини жўнатишни бошлади
Россияда GM Uzbekistan савдоси 25 % га ошди

2016 йил охирига қадар компания 2500 дона янги моделдаги автомобилларни сотишни режалаштирган.

«Ravon R2» модели ташқи ва ички томондан янги дизайнга эга, тежамкор 1,25 л B-DOHC двигатели ва янги авлоддаги автоматик трансмиссия билан жиҳозланган. Модел комплектацияси яхшиланган шовқин изоляцияси, янгиланган асбоблар панели, MP3, USB, AUX ва Bluetooth функцияларига эга аудиотизимни ўз ичига олади.

«Ravon R2″нинг фаол ва пассив хавфсизлик тизими хавфсизлик ёстиқчалари, рулни электрон бошқариш тизими, электр ойна кўтаргичлар, антиблокланиш тормози ва болалар автомобиль ўриндиқларини маҳкамлаш тизими Isofix билан бутланган.

GM Uzbekistan концерни Россияга олиб чиқадиган автомобилнинг кейинги модели Nexia седандир. Ўзбекистон ички бозорида бу модел Chevrolet Nexia сифатида, хорижий бозорларда эса «Ravon Nexia R3» бренди остида сотилади.

Айни вақтда «GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводида икки янги моделни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча ишга тушириш-созлаш ва синов ишлари якунланди.
Компания Ravon дилерлик тармоғини кенгайтиришни ва Ravon R4 моделини ишлаб чиқариш билан моделлар қаторини янгилашни давом эттирмоқда. Жорий йилда Ravon бренди МДҲнинг марказий бозорларида, жумладан Қозоғистонда ишга туширилади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar