Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.05.2016

Хитойнинг Qoros 3 седани электрда ҳаракатланишни ўрганди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 102
Хитойнинг Qoros 3 седани электрда ҳаракатланишни ўрганди

Qoros Automotive Хитой-Исроил қўшма корхонаси Qoros 3 Q∙Lectric электроседанининг сериялаб ишлаб чиқарилишидан аввалги прототипини намойиш этди.

Электроседан ўзининг бензинда ҳаракатланувчи “эгизаги”дан радиатор панжарасининг янгилиги, бамперлари, олд ва орқа бампердаги EV ёзувлари билан фарқ қилади. Салонда эса атиги битта ўзгариш бўлган — тезлик узатиш қутиси ричаги ўрнига металл диск-селектор ўрнатилган.

Хитойнинг Qoros 3 седани электрда ҳаракатланишни ўрганди

Автомобилнинг оғирлиги 1750 килограмм, “тўлиқ бак” билан 350 километргача йўл боса олади, соатига 160 километргача тезликка эриша олади.

Автомобиль аккумляторларининг уйдаги оддий, маиший розеткадан тўлиқ қувватлантириш учун саккиз соат керак бўлади. Махсус қувватлантириш станциясида эса бир соат ичида автомобиль 80 фоиз қувват олади.

Хитойнинг Qoros 3 седани электрда ҳаракатланишни ўрганди

Автомобилнинг бошқа техник тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Тахминларга кўра, машина 2016 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши мумкин.

Qoros 3 Q∙Lectric Хитой бозорида неча пулдан сотилиши ҳозирча номаълум, бироқ седаннинг бензинда ҳаракатланувчи модификацияси 15 510 доллардан сотилмоқда.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar