Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.05.2016

Audi “инсонийроқ” автопилот ишлаб чиқди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 188
Audi “инсонийроқ” автопилот ишлаб чиқди

Audi компанияси ўзини “инсонийроқ” тута оладиган ва қарор қабул қилишда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини ҳам ҳисобга олишни ўрганган автопилот тизимининг янги вариантини синовдан ўтказди. Motor.ru’нинг хабар беришича, A7 моделига ўрнатилган технология A9 автомагистралининг Германия ҳукумати томонидан синов мақсадлари учун ажратилган қисмида текширилган.

“Ауди” мутахассислари автопилот томонидан бошқарилувчи автомобилларни нисбатан табиийроқ ҳаракат қилишга ўргатди. Электроника ўз ишини шундай тартибга соладики, автомобилнинг манёврлари йўл ҳолатининг бошқа иштирокчилари ҳаракатига мувофиқ келади.

Audi “инсонийроқ” автопилот ишлаб чиқди

Масалан, ҳаракатланиш бўлагини алмаштириш вақтида электроника ён томондаги огоҳлантирувчи чироқларни ёқади. Юк машиналарини қувиб ўтишда эса тизим автомобиллар орасидаги ёнлама оралиқнинг кўпроқ бўлишига эътибор қарата олади, навигация тизими бўлса сўровга асосан автопилот билан ҳаракатланиш имкони кўпроқ бўлган йўллар орқали манзилга етиш йўлини топа олади.

Audi “инсонийроқ” автопилот ишлаб чиқди

Audi A7 автомобили апрель ойининг бошида A9 трассаси бўйлаб тўлиқ автоматик режимда ҳаракатланган. Тақдимот юришида Германия транспорт вазири Александр Добриндт ҳам иштирок этган.

Audi “инсонийроқ” автопилот ишлаб чиқди

Аввалроқ Audi SQ5 кроссовери инсон иштирокисиз Сан-Францискодан Нью-Йорккача бўлган йўлни босиб ўтган эди, A7 модели эса Калифорниядан Невадагача саёҳат қилган эди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Audi

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar