Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.05.2016

Renault’нинг пикапи 2016 йилдаёқ бозорга чиқади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 192
Renault’нинг пикапи 2016 йилдаёқ бозорга чиқади

Renault-Nissan альянси ичидаги техник алоқалар борган сари мустаҳкамланмоқда ва бу ҳамкорликнинг навбатдаги маҳсулини 2016 йилда бозорга чиқарилиши кутилаётган пикап мисолида кўриш мумкин, деб ёзади “За рулём”.

Май ойи бошида бўлиб ўтган Renault акциядорларининг ёпиқ мажлисидан тақдимот слайдлари сизиб чиққан бўлиб, унда, хусусан, 2016 йилда чиқариладиган янги автомобиллар орасида пикап ҳам борлиги билдирилган.

Жорий ҳафтада эса мазкур маълумотни Renault’нинг Австралиядаги бўлинмаси топ-менежерларидан бири билвосита тасдиқлади – автомобиль тез орада бозорга чиқади ва у Nissan NP300 Navara’га ўхшаб кетади.

Француз пикапининг ташқи кўриниши борасида ҳеч қандай янгилик йўқ – у, катта эҳтимол билан, 2015 йилнинг кузида намойиш этилган Alaskan концептини кўп жиҳатдан такрорлайди. Бироқ интерьер масаласида аниқ маълумотлар йўқ.

Бундан ташқари, сериялаб ишлаб чиқариладиган янги пикап Alaskan номини оладими ёки унга бошқа ном бериладими – буниси ҳам номаълум.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Renault

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar