Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.05.2016

Индонезия йўллари бўйлаб

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 129
Индонезия йўллари бўйлаб

Осиё қитъаси тилга олинганда дунё технологик илғорлар сафидаги Япония ва Жанубий Кореяни, шунингдек, ривожланаётган Хитой ва Ҳиндистонни эслайди. Бироқ Осиёда аҳоли сони бўйича етакчилардан яна бир давлат борки, четда қолдириб бўлмайди. Чунки бу улкан автобозор деганидир. Бу галги мақоламизда Индонезия йўллари ва автомобилларига назар ташлаймиз.

Индонезия йўллари бўйлаб

Аҳоли ва автомобиллар

Янги машиналар сотилиши бўйича Индонезия Россияга яқинлашиб қолди. 2016 йилнинг биринчи чорагида 270 минг машина сотилган бўлса, бу сон Россияда 319 мингга тенг.

Иккала мамлакат ҳам нефть экспорт қилувчилардан, иккаласида ҳам инқироз кузатилмоқда. 2011 йилда бир доллар 9 минг Индонезия рупияси миқдорида баҳоланган бўлса, ҳозир 13,3 минг рупиядир.

Ўтган йилда Индонезияда янги автомобиллар савдоси 5,4 фоизга пастлади. (Таққослаш учун: бу сон Россияда 35 фоизга пасайди). Шунга қарамасдан, 2016 йилда Индонезияда ЯИМ 5 фоизга ўсиши башорат қилинмоқда.

Индонезия автобозорининг истиқболи баланддир. Чунки мусулмонлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турувчи бу давлатда 240 млн аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатда енгил машиналар сони 9,5 млн. Мопед ва мотоцикллар сони эса 70 млн! Йилдан-йилга автомобиль йўллари узайиб бормоқда. Мамлакат иқтисоди агар яқин йиллар ичида зарбага учрамаса, 2020 йилга бориб Индонезия 2 млн, 3 млн, ҳаттоки, 5 млн автомобиль сотиши мумкин бўлади.

Индонезия йўллари бўйлаб

Мопед ва мотоцикллар сони 70 млн

Индонезия ороллари туристлар учун жаннатнинг ўзи бўлса, унинг пойтахти ҳақида бу гапни айтиш мушкул. Жакартада 10 млнга яқин аҳоли яшайди. (Таққослаш учун: Тошкент аҳолиси 2,4 млнга яқин). 1 кв.км.га 14,5 минг аҳоли тўғри келади.

Бу маълумотларни нега келтиряпмиз? Гап шундаки, йўллардаги тиқинлар Жакарта ҳокимиятининг асосий муаммоларидандир. Тирбандлик масаласини ечиш учун, ҳаттоки, биргина ҳайдовчи ўтирган машиналар қатновини айрим йўлларда тақиқлаб қўйилган. Машинада сайр қилмоқчи бўлсанг, ҳамроҳ топ. Бу ўзига хос ҳамроҳ-бизнеси вужудга келишига туртки берган. Баъзи йўллар четида ёлланма ҳамроҳлар туради, машинада айлантириб келганингиз учун ҳақ тўлайсиз. Тескари такси 

Индонезия йўллари бўйлаб

Маҳаллий ҳайдовчилар огоҳлантирмасдан манёвр қилишга ўрганган, кўпинча, тартибсиз бошқаришади. Шу сабабли Индонезияга ташриф буюрганлар машина ижарага олмоқчи бўлса, чуқур ўйлаб кўрсин. Туристлар хизматига эса такси ҳамиша тайёр, йўл ҳақи қиммат эмас. Муҳими, манзил қоғозчага ёзилган бўлиши керак. Бу ҳам қийин эмас, чунки индонезияликлар лотин алифбосидан фойдаланади, кўпчилик сўзлар қандай эшитилса, шундай ёзилади.

Индонезия йўллари бўйлаб

Индонезиялик оилаларнинг аксариятида биргина машина бўлади. Демак у қулай, ҳаммабоп ва кенг бўлиши керак. Шунинг учун бизга унча таниш бўлмаган Toyota Avanza автомобилининг бозори чаққон. Toyota Avanza двигатель ҳажми бир литрли, етти ўриндиқли машина бўлиб, нархи 200 млн рупий (15 минг доллар атрофида).

Индонезияликлар ёқтирган “Датсун”

Индонезияда бозорим юришсин, деган автомобилсозлик компанияси турли нарх ва ўлчамда бўлган минивэн ишлаб чиқариши лозим. Шунинг учун Индонезияда 1 литрли Ниссан русуми 4 турда ишлаб чиқарилади.

Datsun заводида 900 хизматчи ишлайди. Улар йилига 36 минг Datsun ишлаб чиқаради. Завод йилига 100 минггача автомобиль ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Бу ерда двигателлар ҳам йиғилади.

Индонезия йўллари бўйлаб

Двигатель ҳажми 1 литр бўлган “Датсун” узунлиги 4 метрга бормайди. Тўғри, учинчи қатор ўриндиқларида ёзилиб ўтириш қийин, бироқ етти йўловчини сиғдириши харидорни ўзига жалб қилади. Нархи ҳам таъбга мос: 100 млн рупий (7,5 минг доллар). Бу индонезияликларнинг энг ҳамёнбоп русумларидан биридир. Шунинг учун двигатели кучсизлиги (68 от кучи) кўп ҳам аҳамият касб этмайди.

Индонезия бозорларидаги “Датсун”ларнинг  барчаси шу заводда ишлаб чиқарилади. Автомобиль қисмларининг 80 фоизи маҳаллий маҳсулотлардан иборат. Шунинг орқасидан компания нарх-навони паст сақлаб турибди. “Датсун” эгалари “ҳашамат солиғи”ни икки баробар кам тўлайди. Солиғи камлиги учун камлитражли двигатель ишқибозлари кўп.

Индонезия йўллари бўйлаб

Машина жиҳозлари камтарона. Олд ойнасида биттагина ойна тозалагич ўрнатилган, орқасида умуман йўқ.

Салон имкон қадар кўп одамни сиғдирадиган қилиб ишланган. Ўриндиқлари орасида тирсакқўйгич йўқ. Хавфсизлик камари ҳам иккитагина.

Ҳозирда Индонезияда “Датсун” сотадиган уч автомобилдан иккитаси 7 ўриндиқли GO+ русумига тўғри келади, қолгани эса GO хэтчбекидир. Дарвоқе, бу ерда GO хэтчбекининг мавқеи спорт русумига ўхшаш. Чамаси, маҳаллий харидорга машина қувватининг кўп аҳамияти йўқ. Муҳими – ташқи кўриниш. GO хэтчбеки аэродинамик жиҳатдан спорт автомобиллари сингари қиёфададир. Харидорлар 13 дюймли кичик ғилдиракларига эътибор бериб ўтирмайди.

Индонезия йўллари бўйлаб

Энг муҳими нархни пасайтириш

Европа, ҳаттоки, Россия автомобилларига ўрганган ҳайдовчи Datsun GO+ миниб маза қилмайди. Автомобиль сершовқин, юрганда титрайди, осмаси қаттиқ, мотори кучсиз.

Бу бир ҳисобда табиий. Эсдан чиқармангки, бу Европа, АҚШ, Россия эмас, Индонезиядир. Ҳар минг кишига юзтадан кам автомобиль тўғри келади. Таққослаш учун: бу кўрсаткич Россияда 317, АҚШда эса 800дан ошиқроқ. Бунинг устига индонезияликларнинг 90 фоизи машинада юришни истайди. Янги машина харид қилиш кўплар учун етиб бўлмас орзу.

Бундай ҳолатда автомобилсоз компаниялар маҳсулот баҳосини тушириш учун ҳар бир деталдан тежайди. Динамикаси, қулайлиги, эргономикаси бир нави бўлақолсин, муҳими нархи паст бўлсин. Чекка қишлоқларда чиройли машинага ошкора ҳавас билан қарашади, болалар рулига ўтириб кўришга ишқибоз.

Индонезия йўллари бўйлаб

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar