Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.05.2016

Душанбедан Ўзбекистонгача автомагистрал халқаро банклар ёрдамида қурилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 167
Душанбедан Ўзбекистонгача автомагистрал халқаро банклар ёрдамида қурилади

Европа Қайта Тиклаш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Осиё Инфрақурилмалар Инвестиция банки (ОИИБ) ёрдамида қуриладиган ушбу йўл келажакда «Шарқ — Ғарб» тезюрар автомагистралнинг бир қисмига айланади, деб ёзмоқда Sputniknews-uz.com.

Европа Қайта Тиклаш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Осиё  Инфрақурилмалар Инвестиция банки (ОИИБ) Ўрта Осиёда тезюрар автомагистраллар қуриш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, банклар пресс-релизи маълумотига асосан.

Чоршанба куни ОИИБ президенти Цзинь Лицюнь ва ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти банклар орасида ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандумни имзолашди. Имзолаш маросими Лондонда ЕТТБнинг 25-йиғилишида бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, банклар биргаликда иштирок этадиган биринчи умумий лойиҳа бу Душанбедан Ўзбекистон чегарасигача бўлган автомагистрал қурилишидир. Келажакда ушбу йўл «Шарқ-Ғарб» тезюрар автомагистралининг Ўрта Осиёдаги бўлагига айланади.

ЕТТБ директорлар кенгаши ушбу лойиҳани молиялашни маъқуллади. ОИИБ раҳбарияти ҳам ушбу қарорни июнь ойида тасдиқлаши кутилмоқда. Банклар Ўрта Осиё ҳудудида бундан бошқа бир неча лойиҳаларни ҳам биргаликда амалга ошириши кўзда тутилган.

Меморандумда қайд қилинишича, ҳамкорлик бошқарувчилар даражасидаги доимий диалог, маълумот алмашиш, умумий сиёсат ва стратегия кўринишида олиб борилади.

ЕТТБ 1991 йилда Марказий ва Шарқий Европадаги хусусий ва давлат лойиҳаларини молиялаш учун ташкил қилинган. Бугунги кунда банкнинг Марказий Европадан Ўрта Осиёгача ва Ўрта ер денгизи бўйидаги 36 мамлакатда ваколатхоналари бор.

Осиё Инфрақурилмалар ва Инвестиция банки 57 мамлкатни ўз ичига бирлаштирган. Банк 2015 йилнинг 29 июнида, асосан, Осиё ва Тинч океани ҳудудида  инфрақурилмаларни молиялаш учун ташкил қилинган. Устав капитали 100 млн $ бўлган банкнинг энг йирик сармоядорлари – Хитой, Ҳиндистон ва Россиядир. kun.uz — ўғирлама!

Эслатиб ўтамиз, охирги бир неч йил давомида Хитой “Иқтисодий Буюк Ипак Йўли” ғоясини илгари сурмоқда. Унга кўра, Хитойдан Европа, Болтиқ бўйи ва Яқин Шарқ мамлакатларига қадимги Буюк Ипак Йўли бўйлаб автомобил ва темирйўл ҳаракати ташкил қилиниши ва бу олиб борилаётган юкларнинг Европага сув йўлидан кўра тезроқ етиб боришини таъминлаши ва ундан ташқари йўл йўлакай жойлашган малакатлар бозорларида ҳам Хитой товарларнинг савдосини ошириши керак.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar