Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.05.2016

Toyota Tundra’да миллион милдан ортиқ йўл босган америкаликка янги машина совға қилинди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 202
Toyota Tundra’да миллион милдан ортиқ йўл босган америкаликка янги машина совға қилинди

2b0ad851b3976a8c52471a562b6b537ce96f1538

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

АҚШнинг Хаума шаҳрида истиқомат қилувчи Виктор Шеппард тўққиз йил давомида Toyota Tundra пикапини ҳайдаб, унда бир миллион миль (1 миллион 609 минг километр) дан ортиқ йўл босди. Шу сабабли, Toyota компанияси унга янги “Тундра”ни совға қилиб, яхшилаб ўрганиш учун эскисини қайтариб олди.

Toyota Tundra’да миллион милдан ортиқ йўл босган америкаликка янги машина совға қилинди

Луизиана штатида яшовчи Шеппард иш билан тез-тез Шимолий Дакота, Вайоминг ва Виргиниягабориб туради. У 2007 йилдан бери “Тундра” ҳайдайди. У йилига ўртача 200 минг километрдан йўл босган. Пикапга “Тойота”нинг расмий дилерлари томонидан хизмат кўрсатилган ва, Шеппарднинг сўзларига кўра, ўтган давр мобайнида машина бирор марта бузилиб қолмаган. Тўққиз йил давомида Tundra жами 117 марта автосервисда бўлган.

“Ўйлашимча, энди янги машинада яна бир миллион йўл босиш — муаммо эмас. Бу пикап хавфсиз ва ишончли. Агар йўл ёқасида бузилган “Тойота”ни кўриб қолсангиз, катта эҳтимол билан, бу қандайдир фирибгарлик бўлиб чиқади, чунки улар камдан-кам бузилади”, — деди Шеппард.

Toyota Tundra’да миллион милдан ортиқ йўл босган америкаликка янги машина совға қилинди

Шеппарднинг эски ва янги Tundra’лари

Яқин бир неча ой ичида Шеппарднинг эски “Тундра”си “Тойота”нинг Сан-Антониодаги заводида бўлакларга бўлинади ва батафсил ўрганилади — машина 2007 йили айнан шу заводда ишлаб чиқарилган. Мутахассислар двигатель, тезлик узатмалар қутиси, шасси ва бошқа қисмларни ўрганиб, олинган тажрибани янги пикапларни ишлаб чиқаришда қўллайди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Toyota

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar