Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.05.2016

Audi ҳар йили биттадан электромобиль чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 96
Audi ҳар йили биттадан электромобиль чиқаради

76fb613aa09c4987d42561de7956f983973bfb81

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Audi компанияси 2018 йилдан бошлаб ҳар йил биттадан электрокар ёки гибридга уланадиган автомобиль ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Audi’нинг йиллик умумий мажлисида ширкат раҳбари Руперт Штадлер маълум қилди.

Audi’нинг тўлиқ электр юргизгичли илк оммавий автомобили, тахминларга кўра, Q6 e-tron номини оладиган кроссовер бўлади. Модель 2018 йилдан бошлаб Брюсселда ишлаб чиқарилади, бу корхонада, шунингдек, мазкур автомобиль учун батареялар ҳам тайёрланади.

Audi ҳар йили биттадан электромобиль чиқаради

Audi q-tron quattro

2015 йил сентябрида Франкфурт автосалонида намойиш этилган тажрибавий q-tron quattro автомобиль электр кроссовер учун прототип вазифасини бажарган. Концепт олд осмада битта, орқа осмада иккита — жами учта электромотор билан таъминланган эди. Юргизгичларнинг умумий қуввати 435 от кучига тенг эди, бироқ зарурат туғилганида улар 503 от кучигача қувват бера олади.

Audi ҳар йили биттадан электромобиль чиқаради

Audi q-tron quattro

Кроссовер 4,6 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эриша олади, унинг энг юқори тезлиги соатига 210 километр билан чеклаб қўйилган. Прототип бир марта тўлиқ қувватлантирилганидан сўнг 500 километрдан ортиқ йўл юра олади.

Audi ҳар йили биттадан электромобиль чиқаради

Audi prologue

Бундан ташқари, Руперт Штадлернинг тасдиқлашича, 2017 йилда Audi компанияси кейинги авлод A8 автомобилини намойиш этади. Янги автомобиль намойиши 2014 йил охирида бўлиб ўтган prologue концепт-каридан кўплаб услубий ечимларни олади.

Audi ҳар йили биттадан электромобиль чиқаради

Audi prologue

Audi раҳбарининг маълум қилишича, A8 “ҳайдовчисиз бошқарувнинг самарали функцияларига эга сериялаб ишлаб чиқариладиган жаҳондаги илк автомобиль бўлади”. Янги автомобиль мустақил ҳаракатлана олади, шаҳар тирбандлиги шароитида, шунингдек, катта йўлда соатига 60 километргача бўлган тезликда ўзи қайрилиб, бурила олади. Штадлернинг қайд этишича, тўлиқ автопилотли автомобиллар 2025 йилдан йўлларда пайдо бўлади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Audi

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar