Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.05.2016

Лос-Анжелес полицияси “Тесла”ни хизмат учун нобоп деб атади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 175
Лос-Анжелес полицияси “Тесла”ни хизмат учун нобоп деб атади

2b2b0fd157e0a4bc5d60c22e81e71bbd2ad274f8

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Лос-Анжелес полиция департаменти (LAPD) Tesla Model S электрокарларидан патруль машинаси сифатида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

LAPD полиция маъмурияти мансабдори Вартан Егияннинг сўзларига кўра, бунда гап нафақат машинанинг нархида, балки шаҳарда электр таъминоти билан боғлиқ носозликлар ёки узилишлар юз берганида, ундан фойдаланиб бўлмаслигида ҳам.

“Ҳозирги вақт улардан фойдаланишни мақсадга мувофиқ, дейиш мумкинми? Йўқ! Балки, орадан тўрт-беш йил ўтиб, саноат электрлаштириш йўлида катта қадам ташлар, электрокарларнинг нархи эса тушар. Эҳтимол, моделларнинг тури кўпаяр, қувватлантириш шохобчалари сони ортар, электр тармоғи эса ҳозиргидан-да яхшироқ ва ишончлироқ бўлар”, — деди Егиян.

Иккита Tesla Model S P85D автомобиллари 2015 йил сентябрида синов учун Лос-Анжелес полициясига тақдим этилган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимларига стандарт кўринишдаги “Тесла” берилган — уларнинг фарқи полиция рангларига бўялгани ва сиренаси борлигида эди.

Tesla Model S P85D олд ғилдирагидагининг қуввати 224, орқасидаги эса 476 от кучига тенг бўлган иккита электромотор билан таъминланади. Электрокар 3,1 сонияда 100 километрлик тезликка эришади, унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километр билан чекланган. Аккумляторларнинг захираси 443 километр йўл босишга етади. Бундай “Тесла”нинг нархи 105 минг доллардан бошланади.

Лос-Анжелес полицияси “Тесла”ни хизмат учун нобоп деб атади

Ўтган йилнинг кузида LAPD BMW i3 электр-хэтчбекларини ҳам синовдан ўтказишни бошлаган эди. Мазкур машинага қуввати 170 от кучи бўлган двигатель ўрнатилган бўлиб, электромобилнинг қувват захираси 130-160 километр йўл босиш учун етарли.

Ўшанда LAPD вакиллари хизматдаги электрокарлар сонини 160 тагача кўпайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. 2015 йилнинг сентябрь ойи маълумотларига кўра, Tesla Model S P85D ва BMW i3’дан ташқари, Лос-Анжелес полицияси ихтиёрида 23 та электроскутер ва учта электромотоцикл бор.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: BMW

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar