Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.05.2016

Бир сониядаёқ юз тезликка

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 168
Бир сониядаёқ юз тезликка

АҚШда ўта тезкор Hyperloop транспорт тизимини синаб кўришмоқда. Эслатиб ўтамиз: янгича Hyperloop поезди яратиш ғоясини биринчи бўлиб Тесла Моторс асосчиси Элон Маск илгари сурган. У поездни махсус қувурларда юргизишни таклиф қилди. Поезд магнит ёстиқчаси тамойили бўйича ҳаракатга келади, вагонлар эса рельс юзасига тегмайди. Поезд узлуксиз катта тезликда ҳаракатланиши учун йўлида тезлатгич станциялар ўрнатилади.

Элон Маск бу лойиҳада иштирок этмади. Бироқ дарҳол бошқа сармоячилар топилди, улар орасида немисларнинг Deutsche Bahn ва британияликларнинг Arup консалтинг гуруҳи бор. Улар келажак поездининг тезлатгич станциясини ясаб синов ўтказди.

Бир сониядаёқ юз тезликка

Ҳақиқий поезд яратилишига бир оз вақт бор, шунинг учун АҚШ тоғларида юрадиган чанасимон мосламаларга ўхшаш аравачаларни рельсда юритиб синаб кўрилди. Натижа аъло — “аравача” соатига 482 км тезликка чиқди, 100 км/соат тезликка эришиши учун эса атиги 1,1 сония керак бўлди. Мана сизга келажак поезди!

Ажабланарлиси шундаки, синов транспортида тормоз йўқ эди, шу боис қум воситасида тўхтатилди. Аммо Hyperloop One махсус тормоз механизми устида ишлаяпти. Йил охирига бориб компания “аравача”ни вакуум қувур ичида 1200 км/соат тезликда ҳайдашга ваъда берди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar