Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.05.2016

АҚШда электр багги ва 2000 от кучига эга гибрид юк машина ишлаб чиқилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 226
АҚШда электр багги ва 2000 от кучига эга гибрид юк машина ишлаб чиқилади

1

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида фаолият олиб борувчи Nikola Motor Company компанияси 520 от кучига эга электр багги ишлаб чиқиш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, Motor.ru’нинг ёзишича, америкаликлар қуввати 2000 от кучига тенг гибрид двигателли юк машинасини ҳам тайёрламоқчи.

Тахминларга кўра, Nikola Zero баггиси енгил рама негизида ишлаб чиқилади ва сиғими 50 киловатт-соат бўлган батареялар блоки билан таъминланади. Бу батареялар, хабар беришларича, бир марта тўлиқ қувватлантирилганидан сўнг 160—240 километр йўл босиш имконини беради. Машина атиги уч сония ичида соатига 96 километрлик тезликка эриша олади. Nikola Zero 42 минг доллардан сотилиши кўзда тутилган.

АҚШда электр багги ва 2000 от кучига эга гибрид юк машина ишлаб чиқилади

Nikola Motor Company гибрид двигателининг қуввати 2000 от кучига тенг бўлган One юк машинаси устида ҳам изланиш олиб бормоқда. Компания раҳбари Тревор Милтоннинг сўзларига кўра, машинанинг аксарият қисмлари мустақил равишда тайёрланади, ўз навбатида, у Meritor фирмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “саноатдаги илк мустақил осма” билан таъминланади.

Nikola One’га сиғими 320 киловатт-соат бўлган аккумляторлар тўплами ўрнатилади, у “исталган” ёнилғи турида ишлай оладиган турбина орқали қувватлантирилади. Машинанинг йўл захираси 1930 километр бўлиб, нархи 375 минг АҚШ долларига тенг.

Nikola Motor компанияси Zero ва One моделлари учун буюртмалар қабул қилишни бошлаган. Олдиндан тўлов миқдори мос равишда 750 ва 1500 долларни ташкил этади. Компания ҳозирча янги машиналарнинг фақат суратларини эълон қилди, бироқ 2016 йилнинг охиригача ишчи прототипларни намойиш этишга ваъда бермоқда.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar