Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.05.2016

«Автотест» мактабида уч ой

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 226
«Автотест» мактабида уч ой

Болаликда бошқалар каби орзуларим кўп эди. Лекин уларнинг қандай амалга ошишини тасаввур қила олмас эдим. Шундай бўлса-да орзуларга ишончим юксак эди. Уларга ишонардим. Мени ташлаб кетмаслигини, умримнинг қайсидир палласида улар билан юзма-юз келишимни ҳис этардим. Ана шундай орзуларимдан бири улғайганда шахсий автомашинамда Онамни, фарзандларимни сайр қилдириш эди. Кейинчалик бу орзу кўзимга кичкина бўлиб кўрина бошлади.

Мана шу кичкинагина орзуимга 32 ёшимда эришдим. Албатта, орзуга етишиш Яратганнинг бандасига тортиқ этган неъматидир. Бироқ унинг ҳам ўз сабабчилари бўлади. Менинг ёшликдаги кичкина орзуимга йиллар ўтиб “Автотест” инновацион ўқув автомактаби сабабли эришдим.

«Автотест» мактабида уч ой
Автотест инновацион автомактабнинг илк қалдирғочлари сифатида таҳсил олиб, бугун катта йўлдаги ҳайдовчиларидан бириман. Автомактабдаги ўқиш жараёнида биз ҳақиқатдан ҳам юксак билимга эга устозлардан таълим олдик. Инновацион технологиялар орқали билимларимизни мустаҳкамладик. Тажрибали ҳайдовчи устозларимиз биздан ўз билимларини аямади. Айниқса, гуруҳ раҳбаримиз Абдулла ака бизнинг эркалигу қўполлигимизни ҳам кўтарди. Бор маҳоратини ишга солиб, бизга йўл ҳаракати қоидаларини қунт билан ўргатди.

Ҳайдовчи устозларимиз Собир ака ва Бадриддин акалар эса “темир тулпор”ни бошқаришдан сабоқ берди. Мактаб раҳбари Сайёра опа ўқувчиларнинг билим олиши учун тинмай меҳнат қилди. Ўтган 3 ойлик ўқиш самараси имтиҳон куни яққол намоён бўлди. Гуруҳ юқори кўрсаткич билан имтиҳондан ўтди. Бугун оилам билан автомашинамда шаҳарни сайр қилиб юрибман.

Ўқишни тамомлаб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олганимга 4 ой бўлди. Бироқ ҳали бирор марта ҳам йўл қоидасини бузганим учун соҳа ходимлари тўҳтатгани йўқ. Йўлда ана шулар ҳақида ўйлар эканман, мен каби инсонларнинг кичкинагина орзусига эришишда сабачи бўлган “Автотест” инновацион ўқув автомактаби жамоаси ва бу лойиҳа амалга оширган Комилжон Алламжоновнинг ҳайрли ишидан мамнунлик туяман. Уларга яна бир бор раҳмат айтаман.

Хуршид Далиев

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar