Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.05.2016

Автомобилингизни ювиб юрсангиз бўлмайдими?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 223
Автомобилингизни ювиб юрсангиз бўлмайдими?

Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки — умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади. (Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” қонуни 5- модда)

— …

— хужжатларингизни кўрсатинг ҳурматли ҳайдовчи.

— тинчликми камандир? Қоидани бузмадимку? Мана хужжатларим.

— тинчлик, тинчлик. Ха, йўл харакати қоидаларини бузмадингиз. Хўўш, автомобилингизни ювиб юрсангиз бўлмайдими?

— тез-тез ювмайман, чунки балиқларни яхши кўраман.

— тушунмадим?

— балиқшунос олим дўстимнинг айтишича инсоният ҳалокияти сабабларидан бири айнан балиқларнинг қирилиб кетиши бўлар экан.

— ….

Мана шу тоифадаги суҳбатда вақт йўқотмаслик учун ҳам автомобилимни тозалатиб туришим керак. Бунга эса одатда дам олиш кунлари вақтим бўлади. Узоққа бормаслик учун уйим яқинидан оқиб ўтадиган канал бўйида кетма-кет тўртта автомобиль ювиш шахобчасидан бирига кираман. Ҳар сафар у ерда автомобилим ювилганидан хурсанд бўлсам, ишлатилган сувни каналга оқизишаётганидан эса хафа бўламан. Чунки каналга чиқарилаётган оқова сув таркибида ювиш воситалари ва мой қолдиқдари бўлади. Бу эса каналдаги жонзотлар ва флорага зарарли хисобланади…

Биламизки, автомобиль ювишда тоза ичимлик сувидан фойдаланишга рухсат берилмайди. Шунинг учун улар артезиан қудуғи, ариқ ва каналлардан сув олишлари мумкин, аммо оқова сувларини коммунал-экологик нормативига мос равишда ташлашлари керак эмасми? Ҳажми ҳеч кимни қизиқтирмайдими?

Тушунарли бўлиш учун мавжуд ҳолатда канал ёқасида жойлашган автомобиль ювиш шахобчасида сувни ишлатилиш тартибини кўрсатиб ўтаман.

Автомобилингизни ювиб юрсангиз бўлмайдими?

Шу ўринда аслида автомобиль ювиш шахобчаларида сувдан фойдаланиш қандай бўлиши керак деган ўринли савол пайдо бўлади. Интернет оламида бир қанча яхши ечимлар мавжуд. Шулардан бирини мисол сифатида бериб кетаман. Асосий мақсад эса сувдан оқилона ва зарарсиз фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиш.

Автомобилингизни ювиб юрсангиз бўлмайдими?

Хужжатларни изланар эканман, канал ёқасида жойлашган автомобиль ювиш шахобчаси (АЮШ) лойиҳаси билан қизиқаётган жисмоний шахс сифатида my.gov.uz порталидан “Сувсоз” ДУК ва Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасига сув бўйича техник шартларни сўраб хат ёздим. “Сувсоз” ДУК тайинли жавоб бермаган ҳолда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасига мурожаат қилишимни айтди. У ердан эса ҳалигача жавоб келмади. Назаримда йўлга қўйилган техник шартлар тизими мавжуд эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги №171 сон билан тасдиқланган “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом”да умумий гаплар бўлсада, АЮШ учун техник шартлар ва йўриқномалар ишлаб чиқиш вақти келмадими? Чунки мен ҳам уйим ёнидан оқиб ўтувчи канални марказдаги Анхордек чиройли бўлишини, фарзандларимни айлантириб юришни хоҳлайман. Ахир бу масала нафақат менинг хоҳишим, балки Давлатнинг истаги эмасми? Нега унда Вазирлар Маҳкамисининг 2013 йил 16 октябрдаги “Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори доирасида ташкил этилган ихтисослаштирилган бошқарманинг вазифалари белгилаб берилди?.

2010 йил 3 февралдаги №3 сон “Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори иловасида “Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби” келтирилган экан. Бу компенсация тўловлари давлат ғазнасига (ёки тегишли идорага) келиб тушмоқдами деган саволни охирини топиш мураккаб бўлса керак.

Автомобиль ювишда “карчер” номли юқори босим билан сачратиб берувчи қурилма сувни анча самарали ишлатади, аммо шунда ҳам АЮШ ҳудудида бекорга оқиб ётган сувларни кўриш мумкин. Бу нимадан далолат беради? Ишчи ходимларнинг сувни самарали ишлатиш кўникмаси сабаб эмасми? Аслида бунинг ечими жуда оддий. АЮШ сувни артезиан қудуғи, ариқ ва каналлардан олишидан қатъий назар сув ҳисоблагичини ўрнатиш керак. Ҳисоблагичда ёзилган сув ҳажмича оқова сувга эса пул тўлаши зарур. Ана шунда бошқарувчи ўзи ўчар вентилларни ўрнатишини кўрасиз.

Ювилган автомобилни бошқаришни хохлайман, аммо балиқларни ўлими ҳисобига эмас… Ҳамма хайдовчилар ҳам АЮШ тизимини билишмайдику деган ўринли савол бераётган бўлсангиз керак. Бу муаммонинг ҳам ечими бор. Ҳайдовчилар, ишбилармонлар ва назорат органлари учун тушунарли бўлган баҳолаш тизими яратиш керак. АЮШ табиатга камроқ зарар келтириши тарғиб қилувчи бу тизимни GreenRCW (Green Rating for Car Wash) деб номладим.

Автомобилингизни ювиб юрсангиз бўлмайдими?

Асосий олти гуруҳга бўлинган 20 та критерия асосида йиғилган баллар жамланганда АЮШнинг GreenRCW юлдузлар сони келиб чиқади. Ана энди ҳайдовчи хоҳласа табиатга кўпроқ зарар келтирадиган бир юлдузли шахобчани ёки бешта юлдузлисини танласин. Ҳайдовчига нафақат нархда, балки табиатга зарар келтириши нуқтаи назаридан ҳам танлаш имкони берилсин. АЮШ раҳбари беш юлдузли қилишга ҳаракат қилсин, излансин, табиатни севсин. Сув ва табиатни муҳофаза қилиш органлари эса бемалол статистикасини юритаверсин…

Бахтиёр Газиев

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar