Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.05.2016

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 231
Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

1

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Евроиттифоқда бўлганлар ойнадек текис йўлларига ҳавас қилади. Бугун Чехия мисолида уларнинг йўл қуриш тажрибасини ёритамиз.

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

Биринчидан, пудрат тақиқланган. Фақат тендерда ғолиб чиққан компания йўлни қуради. Яъни, аввал, тендерда ютиб, сўнг асфальт ётқизиш учун бошқа фирмани ёллаш мумкин эмас.

Иккинчидан, йўллар тўрт тоифага (категорияга) бўлинади. Ҳар бир тоифанинг ўз кафолат муддати бор. Агар йўлга путур етса, фирма ўз ҳисобидан таъмирлайди.

Йўл тоифалари:

1. Истироҳат боғи, хиёбон, кўпқаватли уй олдидаги йўлаклар. Муддати 5 йил.

2. Қишлоқ йўллари ва бошқа камқатнов йўллар. Муддати 7 йил.

3. Шаҳарлараро йўллар. Муддати 8 йил.

4. Федерал, серқатнов йўллар. Муддати 10 йил.

Учинчидан, йўл тоифаларига мос ҳолда қурувчи фирмалар 4 синфга бўлинади.

Йўл қурилиши ва таъмирлаш учун лицензия талаб этилади. Лицензия олиш учун эса фирманинг ўз ускуналари, маълум сондаги хизматчилари, жумладан, дипломли мутахассислари бўлиши лозим. Фирма синфлари бирдан бошланади, бошқача айтсак, янги фирма ишни йўлак қуришдан бошлайди. Қурилган йўл кафолат муддатини яроқли ўтагач, фирмага иккинчи синф мақоми берилади. Муддати тугагунча йўл яроқсиз ҳола келса, фирма ўз ҳисобидан таъмирлайди. Бордию, йўл бутунлай талабга жавоб бермай қолса, нафақат, фирма синфи оширилмайди, балки пасайиб кетади, айрим ҳолларда лицензиясидан бутунлай ажралиши мумкин. Фирманинг мавқеини лицензияси ва синфи белгилайди, пала-партиш иш бажарган фирмага буюртма берилмайди.

Йўл қурувчи фирмаларнинг кўпи 20-50 йил аввал ташкил этилган. Тендерда нарх ва кафолат бирламчи аҳамиятга эга. Фирма давлат кафолат муддатини узайтириб бериши мумкин холос, масалан 5 йил ўрнига 7 йил.

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

Йўлсоз фирмалар синфларининг тахминий таркиби:

1-синф. 1 ғалтакмола, 5 киши.

2-синф. 2 ғалтакмола, грейдер, скрейпер, асфальт ётқизгич, гризлик, 15 киши.

3-синф. 3 ғалтакмола, 2та вибрацияли ғалтакмола, грейдер, скрейпер, 2та асфальт ётқизгич, 2та зризлик, 30 киши.

4-синф. 5 ғалтакмола, 4та вибрацияли ғалтакмола, 2та грейдер, 2та скрейпер.

Тўртинчидан, жамоатчилик назорати ўрнатилади. Йўл қурилишини ташқаридан 3 кузатувчи назорат қилади: бири маҳаллий ўз-ўзини бошқариш институтидан (биздаги маҳалла комитетига ўхшаш), иккинчиси маҳаллий автомобилчилар уюшмасидан, учинчиси йўл касаба уюшмасидан. Агар бирор вакил йўл қурилишида камчиликни сезса, далолатнома тузиб, бартараф эттиради. Жамоат назорати остида алдам-қалдам иш бажаришнинг иложи йўқ.

Бешинчидан, йўллар қуриш ва таъмирлаш ишлари ёзда бажарилади. Ёмғирда асфальт ётқизган фирманинг лицензияси олиб қўйилади.

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

Олтинчидан, йўлда юзага келган чуқурчани истисно ҳолатда вақтинча ямалиши мумкин холос. Чуқурчани асфальтлаб ямаш ишлари бир кун ичида бажарилиши шарт. Янги асфальт чиппа ёпишиши учун чуқурчанинг ёни ва туби алангада қиздирилади. Бир неча ҳафта ўтгач, йўлнинг ямалган қисмининг асфальти батамом кўчириб олиниб, янгитдан ётқизилади. Эски ва янги қопламаларнинг чоки билинмаслиги учун пластик ҳолга келгунча аланга билан қиздирилади.

Еттинчидан, йўлни таъмирлаш вақтида тамоман тўсиб қўйилади. Ҳайдовчилар бошқа йўлдан қатнайди, Чехияда йўл қуришда бу ҳисобга олинган.

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

Хитойда эса йўлларнинг ярмидан кўпи бетондан қурилган. Дарвоқе, Хитойда йўллар пишиқ-пухта қурилиши билангина эмас, тезкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Мамлакат бўйича бир соатда 750 метр йўл қурилади.

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

Сўнгсўз ўрнида

Мамлакатимизда ҳар йили кўплаб йўллар қурилади ва таъмирланади, бироқ ўйдим-чуқур, машинани сакратадиган йўллар оз эмас. Ҳар йили йўл қурилишига фалон триллион сўм ажратилиши тўғрисида тантана билан сўзланаётганида, қайсидир ҳайдовчининг машинаси чуқурга тушиб шикаст кўрган, иккинчиси эса “ходовой қисми”ни таъмирлатаётган, учинчиси “қурган йўлингга …” дея болахонадор қилиб сўкиниб кетаётган бўлади.

Йўлсозлик корхонаси қурган автотрасса муддати етмасданоқ чўтир башара ҳолига келса, шу корхонага нега яна маблағ ажратиш керак? Ундан кўра хусусий йўлсозлик секторини тараққий топтириш, йўл қуриш ва таъмирлаш ишлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш механизмларини ишлаб чиқиш керак эмасми?

Чехия ва Хитойда йўллар мана бундай қурилади

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar