Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.05.2016

Қамчиқ довонида ҳаракат тўлиқ ҳажмда қайта тикланди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 212
Қамчиқ довонида ҳаракат тўлиқ ҳажмда қайта тикланди

Қамчиқ довонида юз берган ер кўчиши оқибатлари тўлалигича бартараф этилди, автомобиллар ҳаракати эса тўлиқ ҳажмда қайта тикланди. Бу ҳақда Kun.Uz Sputnik агентлигига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, довонда иш олиб бораётган махсус хизматлар барча керакли техника ва жиҳозлар билан таъминланган, шу боис, кўчки оқибатларини қисқа муддатда бартараф этишга муваффақ бўлинди.

«Мутахассислар кечадан буён кечасию-кундузи узлуксиз иш олиб боришди, 5 май куни ҳаракат қисман йўлга қўйилган эди ва секин-аста тўлиқ ҳажмда қайта тикланди”, — деб таъкидлаган у.

Мутахассислар келажакда шундай ҳодисалар қайта такрорланмаслиги учун ҳозирда тоғ ёнбағирларини ўрганишмоқда. Шунингдек, мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни тахминан соат 14:00да Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидаги қисмида кўчки содир бўлди. Содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Натижада 5 киши қурбон бўлган, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар эвазига 6 кишининг ҳаётини сақлаб қолинган.

Маълумот учун, Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 2,2 км баландликда жойлашган бўлиб, ушбу довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан боғловчи ягона йўл ўтган. Ҳар куни ушбу йўлдан 20 мингга яқин автомобил қатнайди.

Қиш вақтида довонда автомобиллар ҳаракати мураккаблашади. Қор кўп бўлганда ва ер музлаганда йўл вақтинча ёпилиши ҳам мумкин. Яқин орада ушбу довон орқали темир йўл ҳаракати ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar