Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.05.2016

Дунёдаги энг ғаройиб велосипедлар ҳақида

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 957
Дунёдаги энг ғаройиб велосипедлар ҳақида


Велосипед ихтиро қилишдан тўхтамаган одамзод ва дунёдаги энг оғир, энг енгил энг қиммат ва энг тезюрар велосипедлар ҳақида.

Инсоният велосипед ихтиро қилишдан чарчамайди. Бунинг натижасида велосипедларнинг кўплаб турлари пайдо бўлади. Бугунги мақоламизда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган энг энг энг велосипедлар билан танишинг.

Яқинда Гиннеснинг рекордлар китобига оғирлиги салкам бир тонна бўлган велосипед киритилди. Ундан олдин эса оғирлиги 3 килодан кам бўлган — энг енгил велосипед қайд этилган эди.

Ишлаб чиқарувчлар велосипедларни имкон қадар енгиллаштиришга ҳаракат қилаётган бир вақтда, Белгиялик Жефф Питерс исмли йигит, бунинг аксини қилиб, дунёдаги энг оғир велосипедни ясади.

Бундай қилишдан мақсад – Гиннеснинг рекордлар китобига кириш бўлган экан. Рекорд натижа қайд қилиниши учун у ушбу велосипедда 100 метрдан кам бўлмаган масофани босиб ўтиши керак бўлган. Қуйидаги видеода кўрсатилганидек у бу ишнинг уддасидан чиққан.

Улкан велосипеднинг баландлиги 2,26 метрни, узунлиги эса 5,03 метрни ташкил қилди. Оғирлиги эса 860 килограммни ташкил қилди. Бу Матиз автомобилидан салкам 100 килограмга оғир! Эслатиб ўтамиз, техник паспртига кўра, Матиз автомобилининг оғирлиги 770 килограммни ташкил қилади.

Дунёдаги энг ғаройиб велосипедлар ҳақида

Энг оғир велосипед

Ушбу велосипедга трактор ғилдираклари ўрнатилган бўлиб у бошқа велосипедлар каби оддий педал ва занжир ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Бундай оғир велосипедни ҳаракатга келтириш учун ихтирочи икки велосипед занжири ва узатма механизмидан фойдаланган.

Шу ўринда энг енгил велосипед ҳақида ҳам айтиб ўтиш жоиз. Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган энг енгил веловсипед АҚШда яратилди. 90% га карбондан ясалган велосипеднинг оғирлиги бор-йўғи 2,7 кгни ташкил қилди.

Айтиб ўтиш керакки АҚШлик мутахассислар олдинг Гермианиялик Гюнтер Май исмли уста яратган велоиспедни олиб уни янада енгиллаштиришган. Ушбу велосипеднинг нархи 40 минг $ атрофида.

Дунёдаги энг ғаройиб велосипедлар ҳақида

Энг енгил велосипед

Дунёда энг арзон велосипеднинг тарихи ҳам жуда қизиқ. Исроиллик велосипед мухлиси Ицгак Гафни оддий картондан велосипед ясади. Бир неча қатламдан иборат  картон қоғоз бир бирига елимланганда ва краска билан қопланганда – ёғочдан мустаҳкам бўлар экан. Alfa Bike деб номланган ушбу велосипед 135 кг вазнга эга бўлган кишини кўтариши ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлатилиши мумкин экан.
Alfa Bikeнинг таннархи 10 $ ни ташкил қилар экан. Унинг сотув нархи 20 доллардан қиммат бўлмайди деб таъкидламоқда Ицгак Гафни.

Дунёдаги энг ғаройиб велосипедлар ҳақида

Alfa Bike

Яна бир қизиқ велосипед  бу бу PG-Bikes компанияси томонидан ишлаб чиқилган Black Trial дир. Бу жуда ғайриоддий велосипед бўлиб у энг инновацион, энг тез ва энг қиммат велосипед номминини олган.

Black Trial тезлиги 100 км/соатигача етиши мумкин, унинг оғирлиги эса 18 кг ни ташкил қилади. Велосипед ишлаб чиқаришда космик кемаларда қўлланиладиган алюмин, карбон, магний ва титан каби материаллардан фойдаланилди.

Велосипед чекланган миқдорда, фақат 667 дона ишлаб чиқарилади. Black Trialнинг биринчи нусхаси 120 минг доллар эвазига сотилди. Унинг энг оддий модификацияси нархи 80 минг $ ташкил қилади.

Дунёдаги энг ғаройиб велосипедлар ҳақида

PG-Bikes Black Trail

Манба: Sputniknews-uz.com

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar