Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.05.2016

Машиналарни қурбақадек эзувчи бигфут

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 178
Машиналарни қурбақадек эзувчи бигфут

АҚШ каналларида енгил автомобилларни баҳайбат ғилдиракли машиналар мажақлаб босиб ўтаётганлиги томошаси намойиш этилади. Бу машиналар бигфут (катта оёқ) деб аталади.

Машиналарни қурбақадек эзувчи бигфут

Ушбу бузғунчи томоша АҚШда 1970 йилларда вужудга келган. Сент-Луислик оддий қурувчи Боб Чендлер ўзининг Ford F-250 русумли автомобилини йўлсиз шароитларда ҳайдашга ишқибоз эди. Аммо ўнқир-чўнқирликлар машинага шикаст етказиб, оқибат узоқдаги эҳтиёт қисмлар дўконига боришга тўғри келарди. Охир-оқибат, Боб ва оиласи ўз дўконини очди ҳамда аҳолини жалб қилиш учун ўз пикапига трактор ғилдирагини ўрнатди.

Чендлер антиқа машинасини тобора такомиллаштириб борди. Машинанинг ўзига хослиги бошқарилувчан шассиси эди, кейинчалик бу бигфутларнинг асосий белгисига айланди. 1979 йилдан бошлаб, Боб турли автотомошаларда иштирок эта бошлади. Икки йил ўтиб чиқиндихонадаги иккита енгил машинани Боб автомобилида эзғилади. Буни видеога олиб дўконда харидорларга намойиш қилинди. Шу тариқа бу машғулот қишлоқчадаги фермерларнинг эрмагига айланди. Кунлардан бир кун автопойга промоутери дўконга мўралаши маҳаллий миқёсдаги томоша тўсатдан оммалашиб кетишига туртки бўлди.

Машиналарни қурбақадек эзувчи бигфут

Боб Чендлернинг зўр иштиёқи натижасида Bigfoot фабрикаси пайдо бўлди. Фабрика 24та баҳайбат ғилдиракли машина ишлаб чиқарди, улардан 5таси ҳозир ҳам томошаларда қатнашади.

Бешинчи бигфут 1986 йилда ясалган. Чендлер рақобатчиларини доғда қолдириш мақсадида ҳарбий вездеходга биратўла уч метрли ғилдираклар ўрнатди. “Bigfoot V” турдошлари орасидаги энг баланд, кенг ва оғири эди (12,7 тонна). Шундан бери бешинчи бигфутдан реклама учун фойдаланишади ва у Боб Чендлер фабрикаси олдида туради.

Машиналарни қурбақадек эзувчи бигфут

Бигфут томошалари эса қизигандан қизиди. Халойиққа баҳайбат ғилдиракли машиналарнинг балчиқда юриши, чанг кўтариб сакраши, бир-бирини тортиши ва енгил машиналарни эзиб ўтиши беҳад ёқиб қолди. Томошалар эса USHRA (United States Hot Rod Association) уюшмаси етакчилиги остида ўтказиладиган бўлди. Омма эътиборини жалб қилиш учун бигфут пикаплар олақуроқ рангларга бўялди ва катта-катта ғилдирак ўрнатишга зўр беришди. Аммо ҳеч бири “Bigfoot V” даражасида катта ғилдирак ўрната олмади. Диаметри 3 метр, вазни 1 тоннали ғилдирак ўрнатилган улкан машина Гиннес рекордлар китобига қайд этилди.

Машиналарни қурбақадек эзувчи бигфут

(Давоми бор)

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar