Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.05.2016

Fiat раҳбари Ferrari LaFerrari’нинг очиқ версияси чиқарилишини тасдиқлади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 169
Fiat раҳбари Ferrari LaFerrari’нинг очиқ версияси чиқарилишини тасдиқлади

1c8c7875aa13cb14874e962873bd02d79caf67da

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Ferrari компанияси LaFerrari гиперкарининг Spider қўшимча номи билан ажратиб кўрсатиладиган, усти очиқ модификациясини чиқаради. Бу ҳақда Италия маркаси раҳбари Сержио Маркионне Automobile нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Маркионнедан LaFerrari’нинг нисбатан кам экстремал талқини чиқарилиши эҳтимоли ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритиш сўралган. “LaFerrari’га алоқадор ягона янги маҳсулот — унинг Spider номли усти очиқ версиясидир. Тегишли харидорлар билан бу борада музокараларга киришганимиздан буён бу сир бўлмай қолган”, — деди Маркионне.

“Феррари” раҳбари родстернинг бозорда пайдо бўлиши саналари ҳақида аниқ маълумот беришдан тийилди. Норасмий маълумотларга кўра, 2017 йилда бозорда пайдо бўлади.

Ferrari LaFerrari гиперкарининг дебюти 2013 йил баҳорида, Женева автосалонида бўлиб ўтган эди. Купе 963 от кучига эга гибрид двигатель билан таъминланган бўлиб, у ҳажми 6,3 литр, қуввати 800 от кучи бўлган мотор ва 120 киловаттли электромоторни ўз ичига олган. У етти босқичли “робот” қути билан ҳамоҳангликда ишлайди.

Гиперкар атиги уч сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эриша олади, унинг энг юқори тезлиги соатига 350 километр билан чекланган. Ҳозиргача 499 LaFerrari чиқарилган бўлиб, уларнинг бари сотилиб бўлган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Ferrari

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar