Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.05.2016

BMW i3 электрокарининг йўл захираси оширилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 139
BMW i3 электрокарининг йўл захираси оширилди

afb7672a2462bb0fff343128be31d14b44981843

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

BMW компанияси i3 электрокарини юқори сиғимли аккумляторларнинг модернизация қилинган тўплами билан таъминлади. Motor.ru’нинг ёзишича, янгиланган батареялар блоки йўл захирасини 50 фоизга ошириш имконини берди.

Samsung компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган батареялар сиғими 22 киловатт-соатдан 33 киловатт соатгача ўсди. Энди электрокар бир марта тўлиқ қувватлантирилганидан сўнг 300 километр йўл боса олади, аввал бу кўрсаткич 160—190 километрга тенг эди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, совуқ иқлим шароити ва кондиционер ишлаб турган вақтда ҳам электрокарнинг йўл захираси 200 километрдан кам бўлмайди.

Аккумляторларнинг янги тўплами автомобилнинг 170 от кучига эга тўлиқ электр-версия моделида ҳам, батареялар билан қувватлантириш хоссасига эга қўшимча икки цилиндрли (ДВСли) модификацияда ҳам таклиф қилинади. Иккинчи ҳолатдаги ҳажми 647 куб сантиметрлик бензин мотор йўл захирасини 150 километрга оширади.

Янги батареялар блоки аввалги ўлчамларини сақлаб қолгани билан, оғирлиги 50 килограммга кўпайди. Электр BMW i3 7,3 сонияда соатига 100 километрлик тезликка эриша олади, ДВСли кўриниши эса 8,3 сонияда бу кўрсаткични қайд эта олади. Ҳар иккала ҳолатда машиналарнинг энг юқори тезлиги соатига 150 километр билан чекланган.

Германияда янги аккумляторли BMW i3’ларнинг нархи 36 минг 150 евродан бошланади, бензин ҳисобига йўл захирасини кўпайтира оладиган версиясининг энг арзони эса 41 минг 150 еврога баҳоланмоқда.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: BMW

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar