Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.04.2016

GM Uzbekistan Россияга маҳсулот етказиб берилишидаги узилишларга изоҳ берди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 233
GM Uzbekistan Россияга маҳсулот етказиб берилишидаги узилишларга изоҳ берди

GM Uzbekistan компанияси ишлаб чиқарувчи Ravon R2 ихчам хетчбеки апрель ойи охирларида Россиядаги дилерларига етказилиши керак эди. Аммо объектив сабабларга кўра, машиналар етказиб беришда узилишлар қайд этилган. Kolesa.ru портали асосида Kun.uz хабар берди.

«Авваллари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга темир йўл воситасида етказиларди, – деб изоҳ беришган компания матбуот хизматида. – Темир йўл тарифлари кескин кўтарилгани автомобиллар нархига ҳам таъсир кўрсатиши аниқ эди». Шу боис маҳсулотларни етказиб беришда бошқа усулдан фойдаланишга қарор қилинган, деб аниқлик киритган podrobno.uz сайти.

Ravon R2нинг илк партияси Россияга юк автомобилларида етказиб берилгани сабабли, аввал эълон қилинган нархни ўзгартирмасликка эришилган. Ҳозирча кейинги партиялар нархи ўзгаришига оид маълумотлар мавжуд эмас.

R2 Россия бозорида 369 000 рублдан (5560 доллар) сотилади. Унинг энг яхши тўпламини 469 000 рублга (7060 доллар) харид қилиш мумкин. Ravon R2га 85 от кучига эга 4 цилиндрли 1,25 литр ҳажмдаги бензинли двигатель ўрнатилган. У Япониянинг «Aisin» фирмаси ишлаб чиқарган 4 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. Айни вақтда, мазкур модель Россия автомобиль бозорида автоматик узатмалар қутисига эга энг арзон машина бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ravon Uz-Daewoo бренди ўрнига келганди. Унинг моделлар қатори R2дан ташқари, Gentra (439 000 рублдан (6600 доллар) бошланади) ва сўнгги синовлардан ўтаётган Nexia’дан иборат. Nexia Россия бозорида 379 000 (5700 доллар) рублдан сотилиши маълум қилинган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar