Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.04.2016

Машинангизни кимлар қайси ҳолатларда жарима майдончасига олиб қўйиши мумкин?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 139
Машинангизни кимлар қайси ҳолатларда жарима майдончасига олиб қўйиши мумкин?

Қонунни билмаслик жазодан озод қилишга асос бўлмайди. Гоҳида билмай, баъзан унутиб ёки атайин қоидабузарликларга йўл қўямиз. Хато қилиш қонимизда бор. Машина бошқариб кетаётганларда ҳам бу ҳолат учраб туради. Бунда айрим қоидабузарликлар учун огоҳлантириш олсак, баъзида жарима билан қутуламиз. Аммо шундай қоидабузарликлар ҳам борки, улар содир этилганида транспорт воситаси вақтинчалик сақланиш учун жарима майдончасига олиб кетилади. Carzone.uz нашри ҳайдовчиларга ана шу тартиб-қоидаларни эслатиб ўтишни мақсад қилди.

Машинани жарима майдончасига олиб кетиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси асосида тартибга солинган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар ички ишлар органлари томонидан томонидан жарима майдончасига олиб кетилади:

  • тормоз, руль бошқаруви ёки уловчи қурилма (сцеплена) носоз бўлса ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланса (ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида жарима ҳам тўланади. 2016 йил 26 апрель ҳолатига кўра – 130240 сўм);
  • фойдаланиш тақиқланган, давлат рақами ечиб олинган бўлса (ЭКИҲнинг 6 баравари – 651200 сўм);
  • давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган ёки у бутунлай бошқа транспорт воситасига тегишли бўлса (ЭКИҲнинг 10 баравари – 1302400 сўм);
  • рухсатсиз ўта катта ва жуда оғир юкларни ташиш, белгиланган меъёрдан катта ўлчамдаги ҳолатда йўлга чиқилса, юк ташувчилар рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналиши ўзгартирилса (ЭКИҲнинг 10 баравари – 1302400 сўм);
  • ойналари кўзгусимон бўлса ёки қорайтирилса, ҳайдовчининг ўрнидан атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган бўлса (ЭКИҲнинг 1 баравари – 130240 сўм);
  • рухсатсиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалар ўрнатилса, давлат рақам белгиларига уларни кўришга халал берадиган ашёлар ўрнатилса ёки қоплама суртилса (ЭКИҲнинг 1 баравари – 130240 сўм);
  • транспорт воситаси бошқалар ҳаракатига халал берадиган ҳолатда ташлаб кетилса (ЭКИҲнинг 3 баравари – 390720 сўм);
  • машина маст ҳолатда бошқарилса (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади);
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик, унга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полиси мавжуд бўлмаса ёки ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилмаган бўлса (ЭКИҲнинг ярим баравари – 65120 сўм);
  • йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчилари ҳодиса жойидан қочиб кетса (ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима (3907200 сўм) ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади);
  • автомобиль транспортида лицензиясиз йўловчи ташиш (ЭКИҲнинг 20 дан 100 бараваригача — 2604800-13024000 сўм);
  • милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаса (ЭКИҲнинг иккидан бир қисмида икки бараваригача — 65120-260480 сўм).

Шунингдек, Қуролли Кучлар ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан автомобиль воситаси вақтинчалик сақланиш масканига юборилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 1763, 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 1961, 224, 2241, 2242-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — чегара қўшинларининг мансабдор шахслари ҳам машинангизни жарима майдончасига вақтинчалик сақлаш учун олиб кетишга ҳақли.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar