Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.04.2016

Apple Германиядаги “махфий лаборатория”да автомобиль устида иш олиб бормоқда

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 165
Apple Германиядаги “махфий лаборатория”да автомобиль устида иш олиб бормоқда

Apple компанияси Берлин марказида Америка компьютер ва мобил гаджетлар ишлаб чиқарувчисининг илк автомобилини яратиш устида иш олиб борадиган “махфий лаборатория” ташкил этди. Дастлабки маълумотларга кўра, машина 2020 йилда тайёр бўлади, уни ишлаб чиқариш эса Австриянинг Magna Steyr корпорациясига юкланади. Бу ҳақда Frankfurter Allgeimene Zeitung нашри ўз ахборот манбасига таяниб хабар қилди.

Айни пайтда Magna Steyr корпорацияси MINI, Mercedes-Benz ва Peugeot компаниялари учун автомобиллар ишлаб чиқаради. Apple электрокарларини ишлаб чиқиш MINI Paceman ва Countryman моделлари конвейердан олинганидан сўнг бўшаган қувватлар ўрнида амалга оширилиши мумкин.

Ҳозирда Берлин ишлаб чиқувчилар гуруҳи муқаддам турли немис автомобиль компанияларида меҳнат қилган 15-20 нафар “олий даражадаги” мутахассислардан таркиб топган. Нашр суҳбатдоши жамоа “инновацион ғоялари аввалги раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланмаган замонавий дунёқарашга эга ёш профессионаллар”дан тузилганини таъкидлаб ўтди.

Мутахассислар гуруҳи лойиҳалаштириш, механик узеллар ва дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, шунингдек, бозор стратегиясини қайта ишлаш билан шуғулланади. Тахминларга кўра, дастлабки босқичда Apple электромобилларидан фақатгина каршеринг дастурлари доирасида ижарага олиб фойдаланиш мумкин. Боиси америкаликлар тез фурсатларда дилерлар ҳамда техник хизмат кўрсатиш станциялари тармоғини ишга тушира олмайди.

Ҳозирда Apple электрокарлар лойиҳаси Titan код номи билан машҳур. Бироқ серияли автомбилларнинг iCar деб номланиши кутилмоқда. Frankfurter Allgeimene Zeitung ахборот манбаси яна бир бор машиналарда аввал айтилганидек автоном бошқарув функцияси бўлмаслигини тасдиқлади.
Бундан аввалроқ эса Apple компанияси автомобиллар ишлаб чиқиш учун “Тесла”нинг собиқ вице-президенти ва Aston Martin`нинг бош муҳандиси Крис Порриттни ёллаган эди. Порритт Tesla Model 3 электрокарларини яратишда иштирок этган бўлса, “Астон” учун британ мутахассиси One-77 ва V12 Zagato суперкарларини ишлаб чиққан эди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar