Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.04.2016

Mercedes-Benz суперкар услубида моторли яхта ишлаб чиқарди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 173
Mercedes-Benz суперкар услубида моторли яхта ишлаб чиқарди

Mercedes-Benz компаниясининг саноат дизайни бўйича бўлинмаси – Mercedes-Benz Style Ложувард қирғоқда Arrow460–Granturismo моторли яхтасининг илк намунасини тақдим этди. “Мерседес” деб номланган 14 метрли кема умумий қуввати 960 от кучига тенг бўлган иккита дизелли двигатель билан таъминланган. Унга 10 нафаргача йўловчи жойлаша олади.

Кема Британиянинг Silver Arrows Marine яхта верфи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Дизайнерларнинг ғоясига кўра, яхта F015 ва Concept IAA концепт-карлари хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган Mercedes-Benz суперкарларини эслатиши лозим.

У конденционер, аудиотизим, ваннали хоналар, алоҳида гардероб, махсус ичимликлар сақлаш жойи, муз тайёрлаш учун ускуна, силжитиладиган ён ва кўтариладиган олд ойналар билан таъминланган. Яхта интерьерини ишлаб чиқишда эвкалипт ва нубук дарахтларидан фойдаланилган.

Яхтанинг крейсер тезлиги шамолсиз муҳитда соатига 28-30 узел (бир узел – 1853 м/соат)га тенг, энг юқори тезлиги – 40 узел.

Бундай яхталардан 10 дона қурилган бўлиб, барчаси ўз харидорларига етказилган.

Битта кеманинг тахминий нархи 1,7 миллион доллар атрофидани ташкил этади.

Бундан аввалроқ эса Mercedes-Benz компанияси моторли яхталар ишлаб чиқиш бўйича Cigarette Racing фирмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган эди. Ушбу фирма билан биргаликда ягона нусхадаги кема русуми тайёрланиб, 1,2 миллион долларга сотилди. Бошқа бир кема эса 2251 от кучига эга электр қувват қурилмаси билан жиҳозланган.

Mercedes-Benz суперкар услубида моторли яхта ишлаб чиқарди

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Mercedes Benz

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar