Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.04.2016

Hennessey Venom GT Spyder гиперкари тезлик бўйича рекорд ўрнатди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 272
Hennessey Venom GT Spyder гиперкари тезлик бўйича рекорд ўрнатди

Hennessey Performance Engineering (HPE) компанияси Venom GT Spyder гиперкари тепаси очиқ бўлган автомобиллар тоифасида тезлик бўйича рекорд қайд этганини эълон қилди.

Venom GT Spyder`нинг “юраги” — иккита турбокомпрессорли 7,0 литр V8 ички ёнув двигателининг сиғими 7,0 литрни ташкил этади. Мазкур қувват қурилмаси 1451 от кучини тақдим этиб, бураш лаҳзаси 1745 Нм га етади. 0 дан 100 км/соат тезликка 2,4 сонияда чиқади.

Hennessey Venom GT Spyder гиперкари тезлик бўйича рекорд ўрнатди

Гиперкар бензиннинг этанол билан аралашмаси (15 фоиз бензин ва 85 фоиз сувсиз этанол — E85 Flexfuel русумли ёнилғи)да ҳаракатланади. Бураш лаҳзаси орқа ғилдиракларга етказилади. Автомобилда олти босқичли Ricardo тезлик узатмалар қутиси ўрнатилган. Гиперкар Michelin Pilot Super Sport ғилдирак қопламалари билан таъминланган.

Хабар қилинишича, Лемор авиабазаси (Калифорния, АҚШ)да ўтказилган рекорд ҳайдов вақтида автомобиль соатига 427,4 километр тезликни забт этган. Уни Ford Performance Racing School мактаби раҳбари Брайан Смит (Brian Smith) ҳайдовчи сифатида бошқарди. Шундай қилиб, Bugatti Veyron Grand Vitesse суперкари ўрнатган 408,8 км/соатлик аввалги рекорддан қарийб 20 км/соатга ўзиб кетилди.

Hennessey Venom GT Spyder гиперкари тезлик бўйича рекорд ўрнатди

Қўшимча қилиш жоизки, 2016 йилда НРЕ компанияси қуввати энг камида 1400 от кучига тенг янги Hennessey Venom F5 купесини тақдим этади. Мазкур автомобилдан жами бўлиб 30 донадан бир оз кўпроқ нусха ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar