Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.04.2016

6 та тутун чиқариш патрубкасига эга Lamborghini Huracan суратлари пайдо бўлди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 362
6 та тутун чиқариш патрубкасига эга Lamborghini Huracan суратлари пайдо бўлди

Motor1 нашри ихтиёрида Lamborghini Huracan суперкарининг 6 та тутун чиқариш патрубкасига эга экстремал вариантининг жосуслик суратлари пайдо бўлди. Купе Германиядаги синовлар вақтида суратга олинди.

Синов прототипи стандарт суперкардаги каби 4 та патрубкага эга. Иккита қўшимча патрубка юқорироқда ва марказда, металл пластина ортида яширилган.

Тахминларча, тутунни чиқариш тизимининг пастки патрубкалари ишчи бўлмай, экстремал Huracan’да фақатгина юқоридаги иккита патрубка сақлаб қолинади. Бундай конструкция «Уракан»нинг пойга версияси – Huracan GT3’да қўлланган.

6 та тутун чиқариш патрубкасига эга Lamborghini Huracan суратлари пайдо бўлди

Кутилишича, Lamborghini Huracan’нинг янги модификацияси Superleggera номини олади. Купе тажовузкорроқ аэродинамик обвес ва енгиллаштирилган конструкция олади (стандарт Huracan оғирлиги 1422 кг ни ташкил қилади). Суперкарнинг оғирлиги конструкцияда карбондан кенг фойдаланиш ҳамда енгилроқ тутунни чиқариш тизими ва ғилдиракларни қўллаш ҳисобига камаяди.

Янги машина 5,2-литрли атмосферали V10 ли, кучайтирилган двигатель билан таъминланади, бу двигатель стандарт Huracan’да 610 от кучи беради. Машинанинг узатмалар қутиси иккита илашишли етти поғонали «робот» кўринишида ишланган.

6 та тутун чиқариш патрубкасига эга Lamborghini Huracan суратлари пайдо бўлди

Huracan Superleggera 100 км/соат тезликка оддий вариантидан 0,2 сонияга тезроқ эриша олиши тахмин қилинмоқда. Унинг максимал тезлиги ҳам ошиши кутилмоқда. Стандарт вариантда бу кўрсаткич 325 км/соатни ташкил қилади.

Тахминларча, Lamborghini Huracan Superleggera премьераси 2016 йил кузда Париж автосалонида бўлиб ўтади.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Lamborghini

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar