Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.04.2016

Яқин келажак автомобилларида пайдо бўлувчи 10 технология

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 244
Яқин келажак автомобилларида пайдо бўлувчи 10 технология

Ҳозирнинг ўзидаёқ автомобиллар ҳайдовчисиз бошқарилмоқда, интернетга уланмоқда, тобора қулай ва хавфсизлашиб бормоқда. Йил бошидан бери автомобилсозлар ўнлаб қизиқарли технологияларни намойиш этишди, улар келгусида ялпи ишлаб чиқариладиган машиналарнинг ажралмас қисмига айланади. Биз қуйида 10та янгича автотехнологияга тўхталамиз.

Алкоқулф

Яқин келажак автомобилларида пайдо бўлувчи 10 технология

Honda ва Hitachi биргаликда ғаройиб алкоқулфни ишлаб чиқди. У ҳайдовчи қонидаги алкогол миқдорини уч сонияда аниқлайди. Ҳайдовчи нафасидан яримўтказгичли датчиклар этанол, водород ва ацеталдегид мавжудлигини аниқлайди. Агар ҳайдовчи сархуш бўлса машина ўт олмайди. Алкотекширув натижаси автомобиль дисплейида акс этади. Қурилма, даставвал, синаб кўрилгач, мажбурий тарзда барча автомобилга жорий этилиши эҳтимоли катта.

Имо-ишора билан бошқариш

BMW компанияси юз йиллик тўйига Vision Next 100 инновацион нишона нусхани тайёрлади, унда қўл имо-ишораси ёрдамида бошқариш технологияси мавжуддир. Ускуналар панелининг юқори қисмига ўрнатилган датчиклар қўл ҳаракатини кузатади.

Аввалроқ, Jaguar Land Rover инженерлари Discovery Sportни тақдим этаётиб, қўл ҳаракати билан бошқариш мавзусини очган эди. Янгича технология билан жиҳозланган илк авто BMW 7-Series бўлди, Gesture Control тизими ёрдамида ҳайдовчи ва йўловчи қўл силкиб радиони, товуш баландлигини созлаши, телефон қўнғироқларини қабул қилиши ё ўчириши, сенсорга тегмай медиатизимни бошқариши мумкин. 2016 йил охирида шундай тизим машҳур Volkswagen Golf автомобилига ўрнатилади. Қўл ишораси билан салон иқлимини созлаш ва автомобиль томқопқоғини (люк) ўзгартириш имкони туғилади.

Кўп қисмли фаралар

Йўлнинг маълум қисмини ёритувчи фаралар янгилик эмас. Ford эса эндиликда сиртга тушганда ялтирамайдиган Glare-Free Highbeam фараларини тақдим этмоқда. Янги тизимда диод чироқларининг нур оқими йўналиши, интенсивлиги ўзгартирилади, машина тезлиги, бурилиш бурчаги ва (олдинда ёки ёнда машиналар борлиги ҳақида) олд камера маълумоти ҳисобга олинади. Янги фара биринчи бўлиб S-Max ва Galaxy русумларига ўрнатилади.

Аввалроқ, Audi компанияси матрицали оптикани намойиш этганди. Унда лазер нуридан фойдаланилган, номи Matrix Laser. Фаранинг ҳар бир модулига 0,3мм диаметрли тўрттадан лазер диод ўрнатилган бўлиб, диодлар ўчирилса, муайян зона қоронғулашади.

Йўлни кафтдагидек кузатиш экрани

Toyota олд ойнани қўшимча дисплейга айлантиради. Ҳозирда мавжуд проекцияловчи тизимлардан фарқли равишда, японлар олд ойнанинг тўлиғича “ойнаи жаҳон”га айлантирмоқчи. Махсус камера ҳайдовчининг кўзини кузатади ва қаёққа қараса, тасвирни ўша нуқтада акс эттиради. Қолаверса, тизим рул чамбараги айланишигача назорат қилади.

Ҳозирда Toyota кроссоверлари ёрдамчи дисплейда йўл ҳолатини виртуал ғилдираклар билан бирга акс эттирмоқда. Jaguar Land Rover компанияси эса “шаффоф капот” ғоясини амалга оширди. Унда йўлнинг ҳайдовчига кўринмас қисмлари олд ойнада кўринади. Видеони томоша қилинг.

Интернет-автомобиль

Яқин келажак автомобилларида пайдо бўлувчи 10 технология

Хитойнинг SAIC Motor автокорхонаси Alibaba интернет-савдогари билан ҳамкорликда интернет технологиялари билан интеграциялашган биринчи транспорт воситасини яратмоқчи. Гап чексиз интернетга уланган машина ҳақида эмас, йўлдаги вазият тўғрисида мунтазам маълумот алмашиниб турувчи тизим ўрнатилган машина ҳақида кетяпти. Суперзамонавий машинада автоном бошқарув тизими бўлади ва ўзидаги маълумотларни бошқаларга узатиб туради. Шу билан бирга йўловчилар интернетга уланиб, ижтимоий тармоқда баҳузур гап сотишлари мумкин.

Хабарларга кўра, янги машина Roewe City номини олади. Унга электромотор ва қуввати зўр батарея ўрнатилади.

Ўзгарувчан ойналар

Яқин келажак автомобилларида пайдо бўлувчи 10 технология

Яқин келажак автомобилларининг ойнасини қорайтириш ва тусини ўзгартириш технологияси ҳайдовчининг ихтиёрида бўлади. Intelligent Glass Control технологияси электрли хроматик заррачали плёнка бўлиб, ток таъсирида тусини ўзгартиради. Бундай ойнанинг шаффофлиги тоннелга кирганда ва чиққанда, қуёш ёки ёритиш манбалари нурига қараб ўзгаради. Ойнанинг фақат бир қисмининг тусини ўзгартирса ҳам бўлади.

Бундай технология Maybach лимузинининг томқопқоғида (люк) қўлланди.

Ақлли шиналар

Яқин келажак автомобилларида пайдо бўлувчи 10 технология

Шина ишлаб чиқарувчи Bridgestone компанияси янгича шина ишлаб чиқаришга ваъда бермоқда. Contact Area Information Sensing (CAIS) технологияси шина ва йўлнинг ҳолати ҳақида ҳайдовчи ва борт компьютерини бохабар қилади. Шина йўлнинг қуруқ, нам, шалаббо, балчиқ, қорли, яхмалаклигини аниқлайди, резина аҳволини ҳайдовчига етказади. Шина ичидаги датчик унинг ҳарорати, деформацияси ва ғилдиракка тушадиган юкланишни қайд қилади.

Аввароқ эса Hankook компанияси синтетик материалдан ҳавосиз шинани намойиш қилган. Goodyear компанияси бўлса, автомобилга теккизмасдан электромагнит майдон орқали ўрнатиладиган юмалоқ шиналар ишлаб чиқарган.

Бошқарув тугмалари ўрнига дисплей

Автомобилсозлар ўртасида бошқарув тугма ва ричагларини камайтириш мусобақаси бошланганига анча бўлди. Ҳадемай, анъанадаги бошқарув ускуналари қолмаса керак. Уларнинг ўрнини кўплаб сенсорли дисплейлар эгаллайди. Bosch фирмасининг навбатдаги нишона автомобили салонида еттита дисплей мавжуд. Дисплейлар фақат бошқарув панелига эмас, ҳатто эшик панелларигача ўрнатилган. Оддий силлиқ экранли сенсор эмас, релъефли сенсор таомилга киритилган, бунда ҳайдовчи экранга қарамасданоқ меню бўлимларини пайпаслаб топади. Борт медиатизими мобил офиснинг ўзгинасидир. Бу тизим ёрдамида масофадан туриб “ақлли уй”ни бошқарса бўлади. Шунга ўхшаш ғоялар Mercedes F015 ва VW Golf R Touch нишона нусхаларида ҳам қўлланган.

Смартфон-калит

Смартфондаги махсус илова автомобиль калити ўрнини босиши мумкин. Volvo компанияси Bluetooth ёрдамида нафақат машинани очиш ва ёпиш, балки двигателни ўт олдириш ҳам мумкинлигини исботламоқчи. Электрон калитни тармоқ орқали яқинларга жўнатса бўлади. Мазкур технология ижарага машина олишни ҳам енгиллаштиради, онлайн расмийлаштиришдан сўнг дунёнинг исталган чеккасидаги ижарагир бир зумда электрон калитни телефонига юклаб олиши мумкин.

Электрон калит технологиясини Швециянинг Гетеборги аэропортида синовдан ўтказилади. 2017 йилдан бошлаб Volvo S90, V90 ва XC90 русумларида смартфон-калитни учратишимиз мумкин.

Волво анчадан бери OnCall технологиясини мижозларга таклиф этмоқда. OnCall дегани мобиль илова воситасида автомобилни очиш-ёпиш имкониятидир, аммо ўт олдириш учун эгасининг асл калити лозим бўлади. Шунга ўхшаш дастур билан масофадан туриб Mercedes-Benz E-Class автомобилини автотураргоҳга жойлаштириш мумкин.

Музламас ойна

Мичиган университети олимлари яратган модда олд ойнага сепилса, сувни йўқотибгина қолмай музлашдан ҳам сақлайди. Антимузлатгич каучук асосида яратилганлиги учун силлиқ сиртдан оқиб кетмай чиппа ёпишади. Бу моддани, нафақат, автомобилсозликда ишлатиш, балки самолёт ва кемалар сиртига, электр линияларига сепиш ҳам мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar