Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.04.2016

Тошкентда 4та трамвай йўналиши қолди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 178
Тошкентда 4та трамвай йўналиши қолди

12 апрель куни Тошкент шаҳрида №12 йўналиши («Бешқайроғоч» даҳасидан «Беруний» метросигача) ва №26 йўналиши («Қўйлиқ-6» дан «Тошкент» вокзалигача) бўйича ҳаракатланадиган трамвайлар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Газета.uz нашри «Тошкент трамвайи» корхонасига асосланиб хабар тарқатди.

Эндиликда Ўзбекистон пойтахтида 4та трамвай йўналиши ҳаракатланишда давом этмоқда: №8 («Бешқайроғоч» массивидан «Оқтепа» майдонигача), №9 («Тошкент» вокзалидан «Чиланзар-26» массивигача), №13 («Тошкент» вокзалидан «Қўйлиқ марказ»гача) ва №17 («Бешқайроғоч» массивидан «Ипподром»гача).

Қолган йўналишларнинг ёпилиш муддатига аниқлик киритилмаган.

Апрель ойи бошида Тошкент ҳокимияти, хусусан шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов келгуси икки ой давомида шаҳарда фаолият кўрсатаётган барча олтита трамвай йўналиши ёпилиб, трамвай тармоқларининг бузилишини маълум қилганди.

Шу тариқа, шаҳарда 115 йилдан буён ҳаракатланиб келаётган трамвайлар 2010 йилнинг баҳорида ёпилган троллейбуслар ортидан тарихга айланмоқда. Бунинг сабаби сифатида уларнинг жамоат транспортининг бошқа турларига нисбатан «самарасиз» эканлиги келтирилган.

Шу ойдан бошлаб трамвайлар ҳаракатланган йўналишларда мос равишда Т8, Т9, Т13 каби автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу йўналишларда Isuzu автобусларидан фойдаланилмоқда. Сентябрь ойи охиригача шаҳар ҳокимияти 80та шундай автобуслар сотиб олиб, ҳар бир йўналишга 10тадан 18тагача автоулов қўйишни режалаштирган.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar