Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.04.2016

Volvo XC90 бошқа автомобиллардан энергия “ўғирлашни” ўрганди (видео)

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 122
Volvo XC90 бошқа автомобиллардан энергия “ўғирлашни” ўрганди (видео)

Шимолий Американинг Volvo автомобиль ишлаб чиқарувчиси XC90 гибрид кроссовери реклама ролигини эълон қилди. Кампания Highway Robbery (“Катта йўлдаги талончилик”) номини олди.

Американинг Grey агентлиги билан ҳамкорликда тасвирга олинган роликда кўрсатилишича, гибрид бензин, электр энергияси ва бошқа автомобиллар ҳисобига ҳаракатлана олади.

Volvo ва Grey ишлаб чиққан ўзига хос тизим перистальтик (тўлқинсимон) насос тамойилига асосланган. Унинг энг муҳим қисми ичи сув билан тўлдирилган қувур билан интеграцияланган ўзига хос юмшоқ йўл қопламаси ҳисобланади.

Март ойи охирида мазкур технология Калифорния жанубидаги йўллардан бирига ўрнатилди. Автомобиллар унинг устидан ўтганида суюқликли қувурни сиқади ва гидравлик энергияни электр энергиясига айлантиради. Шундан сўнг энергия қувватлаш станциясига келиб тушиб, Volvo XC90 кроссоверлари батареяси захирасини тўлдириш учун фойдаланилади.

Йўл устига ўрнатилган мазкур юмшоқ қувурлар четига махсус рақамли табло қўйилиб, унда ҳар бир ҳайдовчига йўлтанламаслар аккумуляторларини қувватлашдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Volvo XC90 гибрид модификацияси 320 от кучига тенг бензинли икки литр ҳажмли мотор билан таъминланган. 9,2 киловатт-соат сиғимли литийли батарея билан таъминланган электр двигатель қуввати эса 87 от кучига тенг.

Эслатиб ўтамиз, Volvo XC90 йўлтанламаси компаниянинг 90-сериядаги бошқа моделлари каби йўлдаги одам ва жониворларни автомат аниқлаш тизимига эга бўлади. У City Safety – тўқнашувлар олдини олиш комплекси таркибига кириб, камера ва радарлар ёрдамида йўлларда пайдо бўлган ҳайвонларни аниқлайди ва машинани автомат равишда тўхтатади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Volvo

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar