Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.04.2016

GM Uzbekistan Россияда март ойида февралдагидан 5,7 фоиз кўп автомобиль сотди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 739
GM Uzbekistan Россияда март ойида февралдагидан 5,7 фоиз кўп автомобиль сотди

Жорий йилнинг март ойида Россияда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган 1677 дона янги автомобиль сотилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Европа бизнеси ассоциациясининг Авто ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда. Бу кўрсаткич билан миллий ишлаб чиқарувчимиз Россия авто бозорида савдолар ҳажми бўйича 19- ўринни банд этди.

1586 машина сотилган февраль ойидаги натижалар билан таққосланганда, ўсиш кўрсаткичи 5,7 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг март ойи (1757) билан солиштирилганида эса савдолар 4,6 фоизга пастлаган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Россия бозорида жами бўлиб Ўзбекистон ишлаб чиқарувчисининг 4532 дона  автомобили сотилди. Бу 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан 16,2 фоиз паст кўрсаткич (5411 авто) ҳисобланади.

Gentra Россияда энг сотилаётган GM Uzbekistan модели бўлиб қолмоқда — ўтган йилнинг март ойидаги 1181 ўрнига 1162 автомобиль (-1,6%) сотилган бўлса, бутун чорак мобайнида — 3308 машина. 2015 йилнинг худди шу даврида 3090 Gentra сотилган эди (+7%). Бундай натижа билан Gentra энг кўп сотилаётган автомобиллар рўйхатининг 25-поғонасидан ўрин эгаллади.

Март ойи якуниларига кўра, GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши ўтган йилнинг шу ойи даражасида қолди — 1,3 фоиз, чорак якунларига кўра эса — 1,4 фоиз (у ҳам ўзгаришсиз).

Умумий миқёсда РФда март ойида 125917 янги енгил ва енгил тижорий автомобиль (йиллик ҳисобда -10%), чорак давомида эса — 319092 авто (-16,9%) сотилди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar