Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.04.2016

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 346
Автомобиль кузови турларини биласизми?

Деярли ҳар куни Carzone.uz сайти орқали турли автомобиль янгиликларини ўқиб борасиз. Қайсидир янгиликда седан ҳақида гап кетса, қай бирида купе ёки универсаль тўғрисида маълумот берилади. Аммо ҳамма ҳам автомобиль кузовлари турларини яхши ажрата олмаса керак. Чунки улар сони шунчалик хилма-хилки, профессионалларгина бир қарашда машина қайси турга мансуб эканини ажратиб олиши мумкин. Шу боис навбатдаги мақоламизда енгил автомобиль кузовларининг энг кўп тарқалган турлари ҳақидаги маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Седан

Седан — икки қатор тўлиқ ҳажмли (катта ёшли йўловчилар учун етарлича қулай бўлган) ўриндиқлар, салондан алоҳида бўлган юкхона ва орқа ойнада юқорига кўтариладиган эшиги бўлмаган енгил автомобиль кузови тури. Яхши таниш вакиллари — Nexia, Cobalt.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Хэтчбек

Хэтчбек – орқа ойнасида юқорига кўтариладиган эшик, орқа осмаси калта бўлган кузов тури. Яхши таниш вакили — Spark, Matiz.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Универсал

Универсал – орқа ойнасида эшиги ва салон билан бирлаштирилган юкхона ҳамда юкхона қопқоғи орқа қисмга қадар узайтирилган кузов тури. Энг сўнгги универсал кузовли автомобиллар — Chevrolet Corvette, Volvo V90, Fiat Tipo Estate.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Лифтбэк

Лифтбэк – седан, универсал ва хетчбек ўртасидаги тур. Хетчбэкдан орқа осмасининг узунлиги билан фарқ қилади: лифтбэкнинг орқа қисми седанники каби узун бўлади. Томнинг орқа қисми эса қия ва кам ҳолларда поғонасимон бўлиб, седанни эслатади. Яхши таниш вакиллари — LADA Granta.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Купе

Купе – икки эшикли енгил автомобиль кузови. Бир ёки икки қаторли ўриндиқлар, салонга туташмаган юкхона ҳамда орқа эшиксиз. Орқа йўловчилар бўлинмасининг ҳажми 0,93 м³дан ошмайди. Энг сўнгги тақдим этилган купе кузовли автомобиллар — Bentley Continental GT Speed, Chevrolet Camaro ZL1.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Кабриолет

Кабриолет – икки эшикли, юмшоқ ёки қаттиқ материалдан тайёрланадиган юқори қисми йиғилувчи енгил автомобиль кузови тури. Ўриндиқлар сони икки ёки ундан зиёд бўлиши мумкин. Энг сўнгги тақдим этилган кабриолет кузовли автомобиллар — Citroen E-Mehari, Mercedes-Benz C-Class .

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Родстер

Родстер икки ўриндиқли томсиз ёки қаттиқ томли енгил спорт автомобили кузови тури. Кўп ҳолларда эшиклари бўлмайди. Яхши таниш вакиллари — Mazda MX-5, Mercedes-Benz SL.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Тарга

Тарга – 2 ўринли спорт автомобилига ўхшаш, том қисми олд ойналар билан, ўриндиқлари эса том ёки орқа орқа ойна билан мустаҳкам туташган кузов тури. Шунингдек, ўриндиқ орқасида roll bar – хавфсизлик дўғаси (ёйи) мавжуд.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Лимузин

Лимузин – ёпиқ кузов тури. Одатда ҳайдовчи ва салон ўртасида кўтариладиган ойна ўрнатилади. Кузов одатий седанга қараганда турли даражада узун бўлади.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Стретч

Стретч – ёпиқ кузов тури, олд ва орқа эшиклар ўртасида қўшимча жисмоний кесма мавжуд бўлиб, салонни узайтириш имконини беради.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Йўлтанламас

Йўлтанламас – ёпиқ автомобиль кузови тури. Ҳар қандай йўлда ёки махсус йўл қопламалари бўлмаган жойларда ҳам ҳаракатлана олади, ости қисми (клиранс) ердан анча баландда туради. Яхши таниш вакиллари — Toyota Prado.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Кроссовер

Кроссовер – ёпиқ автомобиль кузови тури. Йўлтанламас ва универсал ёки хетчбек хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Яхши таниш вакиллари — Kaptiva.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Пикап

Пикап – икки ўриндиқли тижорий автомобиль кузови тури бўлиб, очиқ юк платформасига эга. Яхши таниш вакиллари —Nissan Titan, Chevrolet Colorado.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Фургон

Фургон – икки ўриндиқли тижорий автомобиль кузови тури. Ёпиқ юк платформасининг орқа деворига эшик ўрнатилади. Яхши таниш вакиллари — «Газел«, LADA Largus

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Минивэн

Минивэн – ёпиқ автомобиль кузови тури бўлиб, салон юкхона билан қўшилиб кетган. Одатда — уч қатор ўриндиқ ўрнатилади. Салоннинг ички ҳажми кенгайтирилган. Салонга энг кўпи билан 8 киши жойлашади. Яхши таниш вакиллари — Orlando.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

Вагон

Вагон – салон ичида ўтиш мумкин бўлган унча катта бўлмаган микроавтобусларда қўлланилувчи кузов тури. Унинг асосий ўзига хослиги юкхона ёки мотор учун алоҳида бўлинма мавжуд бўлмайди. Яхши таниш вакиллари — Damas.

Автомобиль кузови турларини биласизми?

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar