Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.04.2016

Chevrolet Corvette универсалга айлантирилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 197
Chevrolet Corvette универсалга айлантирилади

Американинг Chevrolet автомобилларини такомиллаштириш билан шуғулланадиган Callaway тюнери Corvette суперкари базасида бунёд этилган shooting brake кузовли универсал лойиҳасини тақдим этди. Бу каби автомобилларнинг серияли равишда ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарлар илк бор 2013 йилда эълон қилинган эди. Бироқ илк маҳсулот шаклидаги машиналар харидорлари қўлига 2016 йил сўнгига қадар етиб борадиган бўлди.

Corvette универсали лойиҳаси AeroWagon номини олди. Компания ҳам одатий купе, ҳам Z06 модификациясини тақдим этишга тайёр. Янги кузов панели эса одатдагидек ажралувчи том ва кузовнинг пастки қисмидан иборат бўлмасдан, балки ягона углепластика бўлагидан тайёрланади.

Энг қизиғи, автомобиль эгасига универсал услубидаги машина ёқмай қолса, уни қийинчиликсиз қайта ўзгартириб, купега айлантириб олиши ҳам мумкин. Бунда юкхона бўлинмасига янгича мустаҳкамлаш эҳтиёт қисми қўл келади.

Chevrolet Corvette универсалга айлантирилади

Суперкарни универсалга айлантириш нархи 15 минг долларча туради. Яна 1,5 минг доллар деталларни кузов рангига бўяш учун талаб қилинади. Орт қисмига янги панелни ўрнатиш эса бир неча соат вақтни талаб қилади.

Қувват қурилмасини ҳам такомиллаштириш лойиҳаси ҳозирча кўриб чиқилгани йўқ. Одатдаги Corvette 6,2 литрли “саккизталик” билан таъминланган бўлиб, 450 от кучига эга. 650 от кучига эга Z06 модификацияси эса “юз” тезликка 2,95 сонияда эришади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Chevrolet

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar