Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.04.2016

Bentley компанияси тезкор моделини янада кучайтирди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 260
Bentley компанияси тезкор моделини янада кучайтирди

Bentley компанияси ўзининг энг тезкор модели – Continental GT Speed`нинг модернизацияланган талқинини тақдим этди. У яна кучли ва тезкор бўлди ва Black Edition номи остидаги янги модификация билан таъминланди.

Олти цилиндрли W12 твин-турбо моторининг қуввати 635 дан 642 от кучига оширилди. Энг юқори айлантириш лаҳзаси эса 20 Нмга кўтарилиб, 840 Нмга етди. Двигатель саккиз босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.

Мазкур автомобиль турган жойидан “юз” тезликка чиқиш учун 4,1 сония сарфлайди. Бу эса аввалги талқинга қараганда 0,1 сония кам дегани. Энг юқори тезлиги эса ўзгаришсиз қолди – соатига 331 километр.

Black Edition модификациясини ёруғлик элементлари, жумладан, асосий ва ён чироқлардаги қора рангли безаклар, шунингдек, 21 дюймли ғилдирак дисклари ва қизил ёки қорага бўяладиган тормоз тизими қисмлари билан фарқлаш мумкин.

Бундан ташқари, кузовининг айрим қисмлари ранги ҳам ўзгача бўлиши айтилмоқда. Салонида эса карбонли қопламалар ўрнатилади, ўриндиқларнинг баъзи жойлари экстерьер элементлари рангига бўялади.

Янги модель купе ва кабриолет кузовига эга бўлади. Мазкур талқин нархи ҳозирча эълон қилингани йўқ. Илк буюртмачилар ўз автомобилига шу йилнинг ёзида эга бўлишлари мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Bentley

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar