Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.04.2016

Франциялик президент АвтоВАЗда

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 222
Франциялик президент АвтоВАЗда

Март ойида Россиянинг АвтоВАЗ компанияси директори янгиланиши ҳақида хабар берган эдик.

Бу Андерссоннинг лавозимини француз Николя Мор эгаллайдиган бўлди. Николя Мор илгари Руминиянинг Dacia брендига раҳбарлик қилган. Компаниянинг матбуот хизмати “Бугундан Николя Мор ОАО “АвтоВАЗ” лавозимида ишга киришганини маълум қиламиз”, деб хабар қилди.

55 ёшга кирган Николя Мор 2000-йил октябридан бери Renault-Nissan бирлашмасида фаолият юритиб келади. Renault аксессуар ва бутловчи қисмларини харид қилиш бўйича директор лавозимида ишлаган.

2006 йилдан 2008 йилгача Dacia корхонаси мотор заводида директор бўлган. 2014 йилдан Ренонинг Руминиядаги бошқарувчи директори ва бир вақтнинг ўзида Automobile Dacia SA акционерлик жамиятининг президенти бўлиб ишлаган.

АвтоВАЗнинг собиқ президенти Бу Андерссоннинг истеъфоси ҳақида хабар 7 март куни тарқалган эди. Андерссон билан шартнома жорий йилнинг декабрида тугайди, аммо раҳбарият топ-менежерни муддатидан олдин истеъфога жўнатишга қарор қилди. Бунинг бир қатор сабаблари бор.

“Ростех” раҳбари Сергей Чемезов Андерссоннинг асосий хатоларидан бири четдан келадиган бутловчи қисмларга боғланиб қолганлигидир, деб айтиб ўтди. Унинг фикрича автоконцерн бундан катта зарар кўрган. “Андерссон энг осонини танлаб Россиялик ишлаб чиқарувчилар билан эмас, Renault ва Nissan билан битим тузган”, дейди Чемезов. Бундан ташқари собиқ президент юритган ижтимоий сиёсатдан ҳам ходимлар норози эди, чунки кўплаб иш ўрни қисқартирилди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar