Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.04.2016

Tesla электромобили ASUS ZenFone Max смартфонидан қувват олиши мумкин (видео)

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 64
Tesla электромобили ASUS ZenFone Max смартфонидан қувват олиши мумкин (видео)

ASUS ZenFone Max смартфони 5000 мАсоатлик яхшигина сиғимга эга аккумулятор билан таъминланган. Компания электромобилларга бўлган талабнинг кескин ортишини ҳисобга олган ҳолда A.C.T. адаптерини ишлаб чиқариш устида изланиш олиб бормоқда. Унинг ёрдамида ҳар қандай электромобиль (адаптер логотипидан хулоса чиқарсак, Tesla маҳсулотлари ҳам) ASUS ZenFone Max смартфонидан қувват олиши мумкин.

ASUS вакилларининг тасдиқлашларича, смартфондан 90 дақиқа қувват олган автомобилнинг ҳаракатланиш давомийлиги яна 1 соатга ортади.

Tesla электромобили ASUS ZenFone Max смартфонидан қувват олиши мумкин (видео)

Маълумот учун, Zenfone Max анча кучли Snapdragon 410 процессори, 2 ГБ тезкор, 16 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли лазерли автофокусга эга асосий, 5 мегапиксель олд камера ҳамда Android 5.0 оператив тизими билан таъминланган.

Унинг асосий ўзига хослиги аккумуляторида бўлиб, 5000 мАсоат қувватга эга Zenfone Max 38 кун автоном равишда ишлаши мумкин. 3G тармоғида 37,6 соат суҳбатлашиш мумкин бўлса, 22,6 соат видео томоша қилиш, 72,9 соат мусиқа тинглаш, Wi-Fi-серфинг режимида 32,5 соат ишлаш имконияти бор.

35 минг долларга баҳоланаётган энг сўнгги русумдаги Tesla Model 3 модели эса асос комплектацияда 100 км/соат тезликка 6 сонияда эришиб, у тўла қуввати билан 350 км йўл боса олади.

Манба: ASUS

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Tesla

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar