Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.03.2016

Метробус қандай транспорт?

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 308
Метробус қандай транспорт?

Бразилияда метробус

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Икки кун аввал Тошкент шаҳрида метробус қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз муштарийлари мазкур транспорт ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилишди. Қуйида хорижликларнинг ишончли транспорт воситаларидан бири саналган метробус ҳақида маълумот берамиз.

Метробус ёки тез қатновчи автобус (инг. Bus rapid transit, BRT) кўплаб қулайликлари (тезлиги, ишончлилиги, йўловчи сиғдириш хусусияти ) билан одатдаги автобуслардан ажраб туради. Айрим кўрсаткичлари, хусусан, тезлиги бўйича енгил рельсли транспорт тизими (тезкор трамвай) билан таққослаш мумкин.

Метробус қандай транспорт?

Одатда, метробуслар алоҳида ажратилган йўл бўлагида қатнайди. Чорраҳаларда метробус ўтиши учун имтиёз берилиши мумкин. Метробус йўналишига кўп бўғимли (расмларга қаранг) автобуслар қўйилади.

Метробус қатновчи тизимларнинг бекати, кўпинча, рельсли транспорт станцияларига ўхшаш бўлади: яъни, ҳар тарафи ёпиқ, чиптахона ва маълумот берувчи хоналари (справочная) бор, йўловчилар турникет орқали ўтказилади, чиптани транспортга ўтиришдан олдин сотиб олинади.

Метробус қандай транспорт?

Айрим метробус тизимларида яккаизли автобуслар (рус. направля́емый авто́бус, инг. guided bus, нем. Spurbus) қатнайди.

Метробуслар Жанубий ва Шимолий Америка давлатларида кенг тарқалган. Колумбия пойтахтида тўққиз линиядан ташкил топган TransMilenio тизими ишлайди. АҚШда эса “Кумуш линия” (Silver Line), “Тўқ сариқ линия” (Orange Line), Аргентинада “Буэнос-Айрес Метробуси” линиялари мавжуддир.

Метробус қандай транспорт?

Буэнос-Айрес метробус бекати

Европа ва Осиёда ҳам тез қатновчи автобус линиялари учрайди. Туркиянинг аҳолиси кўп Истамбул шаҳри йўлларида метробус қатнайди.

Метробус қандай транспорт?

Истамбул метробуси

Метробус қандай транспорт?

Метробус қандай транспорт?

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar