Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.03.2016

Энди Тошкентда трамвай юрмайди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 176
Энди Тошкентда трамвай юрмайди

Бугун – 28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжуманида шаҳар ҳокими Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович яқин кунларда Тошкент шаҳрида трамвайлар ҳаракати бутунлай тўхтатилишини тасдиқлади.

Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўлларнинг ривожланиши, мавжуд стандартлардан Европа йўл стандартларига ўтиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган махсус концепция асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, шаҳар ҳокими хусусий автомобиллар сонининг кўпайиши, қолаверса, бугунга келиб самарасиз бўлиб қолган трамвай тармоқлари сабабли юзага келган муаммолар, уларнинг ҳал этилиш режаси билан шаҳар харитаси асосида батафсил тушунтирди.

Яқин кунларда Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати бутунлай тўхтатилиб, уларнинг ўрнига айни шу йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар фаолият бошлайди. Масалан, 5 апрельдан бошлаб, (трамвай ҳаракати тўхтамагани ҳолда) 13-трамвай йўналишда 13-Т автобуси синов автобуси қатнови бошланади. Шу тариқа, йўловчилар йўлдаги ўзгаришларга асталик билан кўниккач, трамвай ҳаракати олиб ташланади.

Раҳмонбек Жаҳонгирович келтирган маълумотларга асосан, трамвайлардан йилига 10-11 миллион йўловчи, бир кунда эса 20-25 минг йўловчи фойдаланади. Автобуслардан эса кунига 20-25 минг, йўналишдаги таксилардан 70-80 минг, метродан кунига 200 минг йўловчи фойдаланади. Бу сонлардан ҳам кўриниб турибдики, трамвай энг кам даромадли йўл транспорти ҳисобланади. Қолаверса, шаҳарда мавжуд 802та трамвайдан 50таси замон талабларига жавоб бермайди.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar