Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.03.2016

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 262
Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Авто Mail.Ru таҳририяти АҚШ автосалони тақдимотларини ёритиб бормоқда.

Opel Mokka гарчи бизнинг ҳудудда учрамаса-да, АҚШда бозор суйган машиналардан бири саналади. Океан ортида у Buick Encore номи билан сотилади. Женева автосалонида у янгиланган ва номини ҳам Mokka Xга ўзгартирган эди.

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Opel Mokka

Янгиланган версия аввалгиларидан кескин фарқ қилмайди. Аммо қулайликлари ортган. Асос версиясининг ўзидаёқ ҳайдовчи машинага яқинлашганида эшиклар автомат тарзда қулфдан очилиши ва двигателни ўт олдириш технологияси мавжуд. Барча версиялари 8 дюймли сенсор экранга эга. Машинада Apple ва Android CarPlay тизимлари ишлайди.

Янгисининг баҳоси ошкор этилмади. Эски Buickни АҚШликлар 24065 доллардан харид қилишади.

Lincoln Navigator Concept нишона нусхаси билан барчани ҳайратда қолдирди. Кроссовернинг ён эшиклари қанотсимон юқорига очилишигина эмас, интерьернинг ўзи тамоман бошқа олам. Салонга росмана кўпқаватли зинапояни босиб ташриф буюрасиз. Ҳашаматли ўриндиқлар, юкхонада эса кўзойнак ва пойабзалдан тортиб, соат ва сумкагача жой ажратилган.

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Lincoln Navigator Concept

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Lincoln Navigator Concept

Янги Subaru Impreza ҳали ҳеч қаерда расман кўрсатилгани йўқ, кўриб турганингиз эса унинг суратидир. Навбатдаги русумлар бари “глобал” деб ном олган янги платформада бино қилинади.

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Subaru Impreza

Янги русум эскисига қараганда узайган, кенгайган ва ғилдираклар базаси ортган. У тўла узатмали қилиб ишланади. Двигателлари бўйича янгилик йўқ.

GLC Coupe – бу Mercedes-Benz русумининг янги номидир. Бу кичик ва кўркам кроссовер GLE Coupe русумидан бир поғона қуйида жойлашади.

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

GLC Coupe

GLC Coupeнинг асосий рақобатчиси BMW X4 бўлади. Куздан бошлаб савдога чиқарилади.

Mazdaдан бирор-бир янгилик йўқ. Японлар ишонтиришига қараганда, родстернинг томини ҳаракатланиш вақтида 10 км/соат тезликда очиб-ёпиш мумкин. Қолаверса, япон мутахассислари автомобилга Machine Grey номли ноёб тус беришларини таъкидлашяпти.

Нью-Йорк автосалонининг энг муҳим янгиликлари (2-қисм)

Mazda MX-5 RF

Бундай ранг эффектига лак-бўёқ технологиясини қўллаш орқали эришмоқчи. Takuminuri усулида бўяганда кузов сирти ранг қатлами, акслантирувчи қатлам ва шаффоф қатлам билан қопланади. Акслантирувчи қатлам ўта юпқа бўлиб, алюминий зарраларидан таркиб топган. Айнан шу қатлам металл ранги эффектини юзага келтиради.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar