Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.03.2016

Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 186
Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

acura-mdx-05

[/i]Share to Facebook [/i]Share to Twitter [/i] [/i] [/i] [/i]

Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

Автооламдаги янги ихтиролар Детройтдаги автосалонда, энг замонавийлари Женевада, юқори технологияли машиналар Лос- Анжелесдаги кўргазмада намойиш этилади. Бироқ, Манхэттендаги бу йилги кўргазма ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда. 25-март куни Javits Center’да очиладиган автосалон янгиликларга бой бўлиши тахмин қилинмоқда. Блумберг агентлиги ушбу воқеага доир ўзида мавжуд маълумотлар билан ўртоқлашди. Қуйида Нью-йорк автосалонида намойиш этилиши кутилаётган 5та янгилик билан танишинг.

1. Acura MDX (2017)
Япониянинг Acura компанияси ишлаб чиқарувчи йўлтанламасларга Америкада қизиқиш катта бўлсада, ўтган йили бу модель савдоси 11%га пасайган. Аммо MDX савдолар бўйича BMW X5дан кўпроқ сотилган.

2. Nissan GT-R (2017)

Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

Nissan GT-R нинг автомобиль бозоридаги ўрнини баҳолаш анча мушкул. У Годзилла номи билан япон дрифтерларидан тортиб Дубай шайхларигача бутун дунёда машҳур. Шунга қарамай, сўнгги вақтларда GT-R ҳам бозорда ўз ўрнини бўшатиб қўймоқда.

3. Lincoln Navigator (2017)

Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

Улкан жип ҳар доим кишининг диққатини тортиши аниқ. Гарчи Америка автосаноати қимматбаҳо седан ва купелар ишлаб чиқариш бўйича бошқа етакчилардан ортда бўлсада, жиплар ишлаб чиқаришда Детройтга етадигани йўқ. Муаммо шундаки, ўтган йили сотилган ҳар бир Lincoln Navigator ҳиссасига 3та General Motors ишлаб чиққан Cadillac Escalade тўғри келади.

4. Toyota Highlander (2017)

Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

Албатта, Toyota Lincoln’нинг тантанасини йўққа чиқаришга ҳаракат қилиб кўради. Дастлаб, Highlander ҳашаматли ҳисобланмасди, аммо йиллар ўтиши билан модельда янги имкониятлар пайдо бўлди. Эндиликда унда бир нечта экран, Wi-Fi портларни кўриш мумкин. TrueCar таҳлилчиси Эрик Лайманнинг башорат қилишича, янги Highlander Prius ва Lexus’нинг айрим жиҳатларини ўзида мужассам этади. Тасаввур қилинг: сиз 7 кишилик «спорткар» эгасисиз!

5. Subaru Impreza (2017)

Нью-Йоркдаги халқаро автокўргазманинг 5та энг ёрқин намунаси

Бугунги кунда Subaru’нинг асосий «бошоғриғи» шундаки, компания талабга жавоб бера олмаяпти. Албатта, мижозлар анча дабдабали, хавфсиз ва кенг бўлган Forester ҳамда Outback’ни харид қилишга ошиқадилар. Ихчамгина Impreza хетчбеки эса Subaru учун унчалик ҳам муҳим эмас. Аммо, шу ҳафтада бизга намойиш этиладиган модель компаниянинг ягона янги платформаси негизида ишлаб чиқарилади.

Гарчи, Нью-Йорк автосалонида ушбу автомобиллар намойишига барча интиқ бўлсада, унутманг, кутилмаган ҳодисалар ҳар доим рўй бериши мумкин.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar