Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.03.2016

Ҳайдовчисиз автомобиллар келажагининг «нозик» жиҳати

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 214
Ҳайдовчисиз автомобиллар келажагининг «нозик» жиҳати

Ҳайдовчисиз автомобиллар ваъда қилаётган энг муҳим масала – тирбандлик муаммосининг ҳал қилинишидир. Келажакда ақлли машиналарнинг  равон, қулай шарт-шароитга эга йўллардан юриб, инсонларнинг узоғини яқин қилиши, хавфсиз ва самарали хизмат қилиши кутилмоқда.

Аммо ҳозирча бу билан боғлиқ талай муаммолар ва жавобсиз саволлар ҳам бор. Нью-Йоркнинг шаҳарсозлик бўйича собиқ бош дизайнери Александрос Вошборнснинг фикрича, ҳаётимизни яхшилашга хизмат қиладиган бундай машинaлар билан боғлиқ энг катта муаммо, бу – улардаги дастурий таъминот маҳсулотлари, йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги билан келиб чиқиши мумкин.

Агар йўллар зарур инфратузилма билан таъминланмаган бўлса, мега-шаҳарларнинг йўлларида юзага келган тирбандлик маҳалида тирбандлик ва навигация иловалари ҳам ёрдам беришга ожизлик қилади. Ҳайдовчисиз автомобиллар ҳаракатланадиган йўлда бир йўлдан бошқасига ўтиш, манзилга тезроқ етиб бориш учун тезлик эмас, ақлли машинани бошқарадиган ақлли дастурлар керак бўлади.

Бундай шароитда машиналар тезюрарлиги билан эмас, ҳар томонлама пишиқ алгоритмли дастурлар билан таъминлангани орқали рақобатга киришади. Бундай алгоритмлар маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлади ва шунга кўра ҳаракатланади. Яъни, дастурнинг кенг имконияти машинага манзилгa етиб бориш стратегиясини ишлаб чиқишига хизмат қилади.

Бу эса вақт ва маблағнинг тежалишига хизмат қилади. Автомобиль салоҳияти программалар тизими билан белгиланшинини ҳисобга олсак, келажакда навигация ва тирбандлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берувчи дастурларга бўлган талаб ошиб кетади.

Дастурлар эса мижозини манзилга биринчи етказиш бўйича бир-бири билан рақобатга киришиши мумкин.  Кимдир биринчи етиб борганда,  табиийки,  бошқа кимдир биринчи бўла олмайди.  Натижада навигацион дастурлар орасида рақобат кучайиб,  бу кутилмаган тирбандлик ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Бу худди бугунги кунда акция ва биржа бозорини бошқараётган алгоритмлар тизимига ўхшаб кетади: барча жараён маълумотга суянади, яъни инсон таъсири ва омилидан ҳоли бўлади. Компьютерлар тизимига етказилган маълумот сониялар ичида харидни амалга ошириш ёки рад қилишни ҳал қилади. Акциялар бозорида, биламизки,  кимдир ютган лаҳзада бошқа кимдир ютқазади.

Бу эса ақлли машиналарга ҳаётимизни топширишдан аввал йўлларни алгоритмлар орқали назорат қилиш, зарур маълумотларни тўплаш тизимини такомиллаштириш, навигация ва бу бўйича махсус дастурларни яратиш заруратини юзага келтиради. Акс ҳолда, ҳайдовчисиз машиналарда сайр қилиш йўловчилар учун қимматга тушиши мумкин.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar