Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Lincoln “чайка қанотли” улкан йўлтанламасини намойиш қилди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 215
Lincoln “чайка қанотли” улкан йўлтанламасини намойиш қилди

Lincoln компанияси туркум равишда ишлаб чиқарилаётган “Навигатор”ларнинг ўрнини босадиган Navigator Concept деб номланган кейинги авлод улкан йўлтанламас прототипини тақдим этди. “Чайка қанотли” эшикларга эга бўлган концепт-карнинг оммавий намойиши Нью-Йоркдаги моторшоуда бўлиб ўтади.

Йўлтанламасни ишлаб чиқишда дизайнерлар ҳашаматли елканли кемалардан илҳомланишди. Концепт-карнинг ноодатий эшиклари ҳамда тахланадиган зинапоялари йўловчиларнинг салонга кириб-чиқишини енгиллаштиради. Автомобиль ичига “Линкольн” чармли ўриндиқлари ўрнатилган бўлиб, электр бошқаргич уларни 30 хил йўналишда ҳаракатлантира олади.

Lincoln “чайка қанотли” улкан йўлтанламасини намойиш қилди

Бундан ташқари, Navigator Concept тўлиқ рақамлаштирилган асбоблар панели, катта сенсорли мультимедия комплекси, салоннинг орқа қисмида кийим-кечак учун махсус жовон ва Revel стереотизими билан таъминланган.

Прототипга теварак-атрофни томоша қилиш, эҳтимолий пайдо бўладиган йўловчилар билан олд тўқнашувларни бартараф этиш ва ҳаракат қаторини қўллаб-қувватлайдиган тизимлар ҳам ўрнатилган.

Йўлтанламас EcoBoost оиласига мансуб 3,5 литр ҳажмли олти цилиндрли битурбо мотор билан жиҳозланган бўлиб, қуввати 400 от кучига тенг.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур қувват қурилмаси кейинги авлод Lincoln Navigator туркум автомобиллари двигателлар сафидан жой олган. Янги платформа асосида бунёд этилган йўлтанламас 2017 йил охирларига яқин савдога чиқарилади.

Lincoln “чайка қанотли” улкан йўлтанламасини намойиш қилди

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar