Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Chevrolet компанияси Colorado ва Trailblazer дизайнини янгилади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 248
Chevrolet компанияси Colorado ва Trailblazer дизайнини янгилади

Chevrolet компанияси Бангкок автосалонида Colorado пикапи ва Trailblazer йўлтанламасининг концептуал талқинини намойиш қилди. Прототиплар ҳар икки модел рестайлинг қилинганидан сўнг қандай қиёфа касб этишини кўрсатади.

Colorado махсус талқини Xtreme деб номланиб, туркум ишлаб чиқарилаётган пикаплардан ўзгартирилган олд қисми, янгиланган интерьер ҳамда йўлтанламас аксессуарлари билан фарқ қилади. Машина бошқача шаклдаги асосий чироқлар ва радиатор панжарасига эга бўлди. Шунингдек, унга олд бамперни ҳимояловчи қоплама, шноркель (ҳаво кирувчи қувур), том қисмидаги юкхона, герметизацияланган (ҳаво кирмайдиган) кузов ва ўзига хос бўсаға (оёқ қўйиш учун) ҳам ўрнатилган. Интерьерда эса рул чамбараги ва тезлик узатмалар қутиси дастаги ўзгарган.

Бундан ташқари, Colorado Extreme йўлтанламас осмаси (подвеска), 18 дюймли ғилдирак дискаси, чиғир (лебедка) ва вентиляция кесими бўлган капот билан таъминланган. Тўқ сариқ рангли қопламалар билан безатилган салонга саккиз дюйм экранли янгиланган MyLink мультимедия тизими жойлаштирилган.

Chevrolet компанияси Colorado ва Trailblazer дизайнини янгилади

Chevrolet компанияси Colorado ва Trailblazer дизайнини янгилади

Trailblazer`га киритилган ўзгаришларга келсак, унинг ҳам олд қисми бошқага кўринишга эга бўлган. Интерьери ҳам янгиланган. Жумладан, концепт ёруғлик диодли фаралар, 22 дюймли ғилдирак дискаси, шакли ўзгартирилган радиатор панжараси ва бамперларга эга бўлган. Туркум равишда ишлаб чиқариладиган Trailblazer салони ҳам ўзгача қиёфага кирган: эшиклар ва олд панел ёғоч қопламалар, ўриндиқлар эса икки хил рангдаги чарм билан безатилган.

Янгиланган Colorado ва Trailblazer`нинг қачон ва қайси бозорга чиқарилишига ойдинлик киритилмаган. Бироқ ҳар икки модел ҳам Таиландда сотилиши айтилмоқда. Маҳаллий бозордан эса Cruze седани ва Captiva кроссоверини сотиб олса бўлади.

Chevrolet компанияси Colorado ва Trailblazer дизайнини янгилади

Chevrolet компанияси Colorado ва Trailblazer дизайнини янгилади

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Chevrolet

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar