Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Jaguar “дунёдаги илк суперкар”ни қайтадан ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 139
Jaguar “дунёдаги илк суперкар”ни қайтадан ишлаб чиқаради

Jaguar компанияси ўзи “дунёдаги илк суперкар” деб номлаётган XKSS моделини қайтадан ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Асл нусхалар 1957 йилда ишлаб чиқарилган эди.

Jaguar XKSS 1950- йиллар ўрталарида уч маротаба Ле-Ман ғолиби бўлган D-Type спорткарининг оммага мўлжалланган талқини ҳисобланади. 1957 йилнинг январида автомобиль русуми асосчиси Уильям Лайонс 25 нусха D-Type ишлаб чиқарган фирмани қайта ташкил этиб, XKSS деб номланган оммавий автомобиль ишлаб чиқаришга қарор қилади.

D-Type`дан мазкур модел катта олд ойнаси, йўловчи томондаги қўшимча эшик ва бошқа бир қатор жиҳатлари билан фарқланган.

Jaguar “дунёдаги илк суперкар”ни қайтадан ишлаб чиқаради

1957 йилда автоишлаб чиқарувчи мазкур моделнинг 16 донасинигина тайёрлади. Қолган тўққиз донасини эса айни пайтда ишлаб чиқариш мўлжалланган. Компания вакилларининг маълум қилишича, машина 59 йил аввалги стандартлар асосида тайёрланади.

Автомобиль Уорик шаҳрида ишлаб чиқарилади. Ҳар бир машинанинг нархи бир миллион фунт (1,2 миллион доллардан зиёдроқ)ни ташкил этади. “Қайта туғилган” Jaguar XKSS`нинг илк нусхаси харидорга 2017 йил бошида етказиб берилади.

Jaguar компанияси эски моделларни қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб улгурган. 2014 йилда 1963 йилда ишлаб чиқарилган E-Type Lightweight купесининг олти донаси тайёрланган эди.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: Jaguar

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar