Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.03.2016

Дунёдаги энг кичик машина 176 минг долларга сотилди (видео)

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 486
Дунёдаги энг кичик машина 176 минг долларга сотилди (видео)

Буюк Британияда 1962-1965 йилларда ишлаб чиқарилган уч ғилдиракли Peel P50 микрокарининг бир нусхаси Флоридада бўлиб ўтган RM Sotheby’s аукционида ўз харидорини топди. Ўз номини ошкор қилмаган талабгор “дунёдаги энг кичик” деб топилган автомобиль учун 176 минг доллар тўлашга рози бўлди.

Хабарларга кўра, айнан ушбу машина бугунги кунгача сақланиб қолган 26та Peel P50 автомобилидан бири ҳисобланади. Жами бўлиб эса машинанинг 47та нусхаси ишлаб чиқарилган. Аукционда сотилган автомобилнинг аввалги эгасининг америкалик коллекционер экани айтилмоқда.

Peel P50 автомобиллари шуҳрати Top Gear шоуси шарафи билан оламга ёйилди. Мазкур шоунинг 2007 йилдаги ўнинчи мавсумининг учинчи қисмида Жереми Кларксон айни шу машинада ВВС идорасига боради.

Уч ғилдиракли автомобиль 46 куб сантиметр ҳажмли 4,5 от кучига эга мотоцикл мотори ва орқага ҳаракатланмайдиган уч босқичли тезлик узатмалар қутиси билан таъминлаган. Peel P50`ни орқага қайтариш учун ҳайдовчи кабинани тарк этиб, 59 килограммлик машинани қўлда ҳаракатлантириши талаб қилинган.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar