Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.03.2016

Жосуслар BMW M7 прототипини суратга олишди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 231
Жосуслар BMW M7 прототипини суратга олишди

Worldcarfans нашри томонидан ҳозирги BMW 7-Series седанларининг янги талқиндаги прототипи суратлари эълон қилинди. Тахминларга кўра, олмон русуми “қувватлантирилган” М7 модификациясини синовдан ўтказмоқда.

Нашр катта ҳажмли тормоз диски ва тутун чиқариш тизимидаги ўзига хос патрубок (тармоқланган қисқа труба)га эътибор қаратган ҳолда шундай тахминни илгари сурди. M-талқиндаги бошқа ўзига хосликлар аниқланмаган.

Шунингдек, айрим тахминларга кўра, Германия русуми М индекси билан 7-Series`ни эмас, балки BMW русумининг 100 йиллигига бағишлаб чиқариладиган “еттилик”нинг бошқа талқинини синовдан ўтказаётган бўлиши ҳам мумкин. Мазкур машина тақдимотининг кузда Париж автосалонида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

7-Series`нинг янги талқинига қандай мотор жойлаштирилиши номаълум. Агарда гап M-талқин ҳақида кетаётган бўлса, у 4,4 лтир ҳажмли V8 твин-турбомотор ўрнатилиши мумкин. M5 седанида қўлланилаётган ушбу мотор қуввати 600 от кучига тенг.

Агарда BMW M7 эмас, балки “еттилик”нинг юбилей талқинини синовдан ўтказаётган бўлса, машинага жорий йил февралида тақдим этилган янги талқиндаги 7-Series – M760Li xDrive`нинг 600 от кучига эга V12 мотори ўрнатилади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: BMW

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar