Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.03.2016

BMW 2016 йилда ўзининг жуда катта йўлтанламасини ишлаб чиқаради

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 292
BMW 2016 йилда ўзининг жуда катта йўлтанламасини ишлаб чиқаради

BMW компаниясининг X7 деб номланган энг катта йўлтанламаси 2019 йилдан аввалроқ чиқарилмайдиган бўлди. Моделнинг илк расмий тизери (сирли рекламаси) Бавария русуми раҳбари Ҳаральд Крюгернинги ўтган йил якунлари ва келгусидаги режаларга бағишланган ҳар йиллик матбуот анжумани вақтидаги тақдимотида намойиш этилди.

2013 йилдан буён устида иш олиб борилаётган бўлғуси модел тафсилотлари ҳозирча етарли эмас. Серияли ишлаб чиқариладиган BMW йўлтанламаси тақдимотидан икки йил муқаддам унинг прототипи намойиш қилинади, ундан кейин компаниянинг Спартанбергдаги Америка бўлинмасида Х7 автомобилини конвейерга туширишга тайёргарлик бошланади.

Янги машина айни пайтда “еттинчи серия” учун фойдаланилаётган CLAR модул платформаси асосида бунёд этилади. Кейинчалик у мотори бўйламасига жойлаштирилган барча бўлғуси BMW моделларида пайдо бўлади. Йўлтанламас туркум двигателлар билан таклиф этилади. Улар қаторидан V8, V12 агрегатлари ўрин эгаллаши мумкин. Шунингдек, гибрид қувват қурилмасидан ҳам фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Крюгер яна иккита янги маҳсулот чиқарилишини тасдиқлади – очиқ BMW i8 гибриди ҳамда модернизацияланган, захира қуввати имконияти 50 фоизга оширилган i3 электрохэтчбеки.

BMW 2016 йилда ўзининг жуда катта йўлтанламасини ишлаб чиқаради

BMW 2016 йилда ўзининг жуда катта йўлтанламасини ишлаб чиқаради

Унинг маълум қилишича, модернизацияланган BMW i3 хэтчбек нафақат такомиллаштирилган техник хусусиятлар, балки қайта ишланган ташқи қиёфага эга бўлган. Шу йилнинг иккинчи ярмида савдога чиқариладиган автомобилнинг ҳозирги талқини 170 от кучига эга электромотор ва 22 киловатт-соат сиғимли аккумулятор билан таъминган бўлиб, бир марталик қувват захираси билан 160 километр масофани босиб ўтса, янгиси эса 240 километргача йўл боса олади.

2018-2019 йилларда i3 янада такомиллашган батареялар билан кўпроқ масофани қувват талаб қилмасдан ўтиши айтилмоқда. Бунда эски экохэтчбеклар соҳиби қувват қурилмаси аккумуляторини янгисига алмаштириб олишлари ҳам мумкин бўлади.

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Teglar: BMW

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar